USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россиянинг ядровий қурол ташийдиган самолётлари сақланаётган аеродромлар ялпи ҳужумга учради

113 марта
Россиянинг ядровий қурол ташийдиган самолётлари сақланаётган аеродромлар ялпи ҳужумга учради 


Россиянинг бешта ҳудудидаги стратегик аеродромларга ФПВ-дронлар билан зарба берилди. Фронтдан 1 800 км масофада жойлашган Мурманскнинг Оленя ҳаво базаси ҳамда жабҳадан 4 400 км узоқликдаги Иркутск вилоятининг Белая аеродроми шулар жумласидан. Ҳужум нишони ядровий триаданинг бир қисми ҳисобланган, яъни оммавий қирғин қуролларини ташишга мўлжалланган стратегик бомбардимончилар бўлди. Россия қўмондонлиги улардан Украинага узоқ масофали ракеталар учиришда фойдаланиб келарди.

Тармоқларда тарқалаётган видеоларда портлаш ва тутун тасвирлари акс этган. Кейинроқ дрон операторлари томонидан ёзиб олинган кадрлар ҳам эълон қилинди. Улардан энг ками 4 та Ту-95МС стратегик бомбардимончисига зарба берилганини кўриш мумкин. Ушбу моделдаги самолётлар камёб бўлиб, ҳар бири тахминан 60 млн долларга баҳоланади.


Дрон Ту-95МС стратегик бомбардимончисига келиб урилган лаҳза

Бироқ талафотлар шу билан чекланмайди. Кейинроқ Украине нашрлари хавфсизлик манбаларига таяниб, амалиёт натижасида жами 40 га яқин самолёт йўқ қилинган ёки шикастлангани, умумий зарар эса 2 млрд долларга баҳоланиши ҳақида ёзиб чиқди. Шунингдек, Ту-90МС стратегик бомбардимончисига қўшимча равишда Ту-22М3 ва А-50 самолётлари ҳам нишонга олингани маълум қилинди

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: