USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистон осмонида учар такси илк бор йўловчи ташиди

79 марта
Қозоғистон осмонида учар такси илк бор йўловчи ташиди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида йўловчи билан учувчисиз ҳаво кемасининг намойишкорона парвози амалга оширилди. Бу Қозоғистон тарихида йўловчи билан амалга оширилган илк учувчисиз ҳаво кемасининг парвози бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.  

 

Қайд этилишича, EH216-S русумли электр ҳаво кемаси вертикал равишда парвоз ва қўниш имкониятига эга. У икки нафар йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, соатига 130 километргача тезликда ҳаракатлана олади ва 35 километргача масофани босиб ўтиши мумкин.

Мазкур технологиядан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, дори-дармон етказиб бериш, ёнғинларни ўчириш, логистика ва тезкорлик талаб этиладиган бошқа соҳаларда фойдаланиш мумкин.

“Дастлаб табиий, маданий ва тарихий объектлар устидан 5 дақиқадан 30 дақиқагача давом этадиган намойиш ва сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш режалаштирилмоқда”, дейилади хабарда.

Келгусида учувчисиз йўловчи ҳаво тизимларини Қозоғистоннинг замонавий транспорт инфратузилмасига интеграция қилиш, уларни мавжуд транспорт воситаларини тўлдирувчи янги ҳаракатланиш воситасига айлантириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бундай ҳаво кемаларини Қозоғистонда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Бу юқори технологияли машинасозлик соҳасида янги компетенцияларни шакллантириш, иш ўринлари яратиш ва саноат кооперациясини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Қозоғистон Транспорт вазирлиги манфаатдор давлат органлари билан биргаликда шаҳар ҳаво ҳаракатини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий ва инфратузилмавий базани яратиш бўйича иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, eVTOL ҳаво кемаларидан фойдаланиш, вертипортлар фаолияти ҳамда учувчисиз ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимларини тартибга солувчи қонунчиликка зарур ўзгартишлар киритилган. Бу янги технологияларни мамлакат транспорт тизимига хавфсиз интеграция қилиш учун ҳуқуқий асос яратади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль куни Қозоғистон пойтахти Остонада илк бор вертикал учиш ва қўниш имкониятига эга (eVTOL) электр ҳаво кемаси базасида йўловчи аэротаксисининг намойиш парвози бўлиб ўтган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: