USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲ USD: 11,778 so'm ▲ EUR: 13,199 so'm ▼ RUB: 138 so'm ▼ GBP: 15,581 so'm ▲ CNY: 1,757 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,207 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эртага ҳаво 42 даражагача исийди

115 марта
Эртага ҳаво 42 даражагача исийди

Ўзгидромет эртага, 12 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-26 даража, кундузи 39-41 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 27-30 даражагача, кундузи 37-42 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: