USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия мигрантлар учун даромад солиғини кескин ошириши мумкин

55 марта
Россия мигрантлар учун даромад солиғини кескин ошириши мумкин

Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) мигрантлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 30 фоизгача оширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ЛДПР фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Андрей Луговой маълум қилди.

Унинг айтишича, мигрантлар Россия инфратузилмаси, тиббий хизматлар ва бошқа давлат имкониятларидан фойдаланади. Шу боис улар учун даромад солиғи ставкаси 30 фоизгача оширилиши керак. Луговой солиқ тўлашдан бўйин товлаган мигрантларни Россиядан депортация қилишни ҳам таклиф қилган.

“Агар тўламасангиз, мамлакатни тарк этасиз”, дейди депутат.

Шунингдек, ЛДПР вакили мигрантлар Россияга киришидан олдин махсус ҳисоб рақами очилиши кераклигини айтган. Унга мигрантнинг ўзи ёки иш берувчиси депортация, махсус сақлаш жойлари, суд харажатлари ва жарималарни қоплаш учун маблағ киритиши таклиф қилинмоқда.

Луговойнинг фикрича, миграция соҳасида ягона давлат назорат тизимини жорий этиш зарур. Бу тизим орқали чет эл фуқароларининг қаерда яшаётгани, қайси асосда мамлакатда бўлиб тургани, қаерда ишлаётгани, солиқ тўлаётгани ва қонунларга риоя қилаётганини назорат қилиш мумкин бўлади.

Ҳозирча мазкур таклифлар Россия қонунчилигига киритилган ўзгартишлар эмас, балки ЛДПР вакили томонидан билдирилган таклифлар ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Давлат думасининг “Справедливая Россия” фракцияси депутати Сергей Миронов яна бир бор Марказий Осиё мамлакатлари билан виза режимини жорий этиш мавзусини кўтариб чиққанлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: