USD: 11,854 so'm EUR: 13,870 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,190 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,227 so'm USD: 11,854 so'm EUR: 13,870 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,190 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 247 so'm AED: 3,227 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Украина Россияга зарбаларида Британия дронларидан фойдалана бошлади

47 марта
Украина Россияга зарбаларида Британия дронларидан фойдалана бошлади

Украина Қуролли кучлари сўнгги олти ой давомида илк бор Британияда ишлаб чиқарилган дронлардан Россия ҳудуди ичкарисидаги нишонларга зарба беришда фойдаланди. Бу ҳақда “The Sunday Times” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Украина Британиянинг икки компанияси ишлаб чиқарган учувчисиз аппаратларини қабул қилган. Улардан бири йирик мудофаа компанияси – BAE Systems таркибига кирувчи Callen-Lenz фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган Nyan реактив дрони ҳисобланади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан иккинчи компания номи ошкор этилмаган.

Қайд этилишича, Nyan дрони тахминан 240 километр масофани босиб ўта олади. Иккинчи дроннинг учиш масофаси эса қарийб 960 километрни ташкил этади. У катапульта тизими ёрдамида учирилади ва дронларни қисқа вақт оралиғида кетма-кет ҳавога кўтариш имконини беради.

“The Sunday Times” билан суҳбатлашган Украина Қуролли кучларидаги манбалар Британия дронларидан амалиётларда фойдаланилганини тасдиқлаган. Уларнинг маълумотларига кўра, ушбу аппаратлар ёрдамида Волгоград ва Ярославлдаги нефтни қайта ишлаш заводлари, шунингдек, бошқа ҳарбий ва саноат объектларига зарбалар берилган.

BBC маълумотларига кўра, дронлар нишонлари орасида нефтни қайта ишлаш заводлари билан бир қаторда Wildberries компаниясининг омборлари ҳам бўлган.

BAE Systems эса Буюк Британия Мудофаа вазирлигига Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш доирасида турли воситалар ва ечимлар етказиб бераётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина жорий йилнинг 15 август куни Россиянинг Самара вилоятидаги Роскосмосга қарашли Progress маркази, Саваслейка аэродроми ҳамда Усть-Лугадаги нефть объектига Flamingo ракеталари билан зарба берган эди. Маълумот учун, Flamingo ракетаси – Украина томонидан ишлаб чиқилган, узоқ масофага зарба беришга мўлжалланган қанотли ракета ҳисобланади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: