USD: 11,818 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,119 so'm CNY: 1,758 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,217 so'm USD: 11,818 so'm EUR: 13,788 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,119 so'm CNY: 1,758 so'm KZT: 26 so'm TRY: 246 so'm AED: 3,217 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Инсоният йўқолиб кетиши мумкин – Илон Маск

107 марта
Инсоният йўқолиб кетиши мумкин – Илон Маск

Америкалик тадбиркор Илон Маск инсониятга туғилиш даражасининг пасайиши хавф солаётганини билдирди. У Сингапурда туғилиш коэффициенти 2025 йилда рекорд даражада – 0,87 гача тушгани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, инсоният йўқолиб кетиш хавфи остида эканидан огоҳлантирди.

Маскнинг бу фикри Сингапурдаги демографик вазият ҳақидаги ижтимоий тармоқдаги хабарга жавоб сифатида билдирилган. Унда мамлакатда туғилиш даражаси тарихдаги энг паст кўрсаткичга тушгани қайд этилган.

Маълум қилинишича, Сингапур ҳукумати туғилиш кўрсаткичини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтирмоқда. Хусусан, болали оилаларга молиявий ёрдам кўрсатиш, фарзанд парвариши таътилини узайтириш, уй-жой олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда болаларга қараш хизматларини субсидиялаш чоралари кўрилмоқда.

Янги чоралар доирасида Сингапур фуқароси бўлган ҳар бир бола 17 ёшга тўлгунига қадар қарийб 70 минг Сингапур доллари (тахминан 55 000 АҚШ доллари) миқдорида умумий давлат кўмагидан фойдаланиши мумкин. Бу маблағлар пуллик тўловлар, таълим грантлари ва бошқа имтиёзларни қамраб олади.

Шунингдек, фарзандли ишловчи ота-оналар учун бола парвариши таътили муддати ҳам оширилади. Болалар сонига қараб уларга йилига 8, 10 ёки 12 кунгача қўшимча таътил бериш режалаштирилган. Болали оилалар учун давлат уй-жойларини тақсимлашда ҳам қўшимча имкониятлар яратилади.

Сингапурда демографик вазиятнинг ёмонлашиши аҳолининг қариб бориши билан ҳам боғлиқ. Жорий йилда мамлакат аҳолисининг қарийб бешдан бир қисми 65 ёш ва ундан катта бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сингапур ҳукумати мамлакатда туғилиш кўрсаткичи пасайиб бораётгани сабабли оилаларни фарзандли бўлишга рағбатлантиришга қаратилган янги чораларни эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: