USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

227 марта
Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат энергетика тизимига солинаётган таҳдидлар муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда кеча, 26 август куни Оқ уйнинг веб-сайтида хабар берилди.

“Энергия тизимлари учун электр ускуналарининг хориждан етказиб берилиши билан боғлиқ вазият АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига тўлиқ ёки сезиларли даражада АҚШ ташқарисидан келувчи алоҳида ва фавқулодда таҳдид туғдиради деб ҳисоблайман ҳамда ушбу таҳдид муносабати билан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қиламан”, дейилади фармон матнида. 

Қайд этилишича, бу таҳдид алоҳида битимлар ҳолатида ҳам, умумий битимлар ҳолатида ҳам мавжуд. Ушбу таҳдидга қарши курашиш учун Қўшма Штатларда фойдаланиладиган энергия тизимлари электр ускуналарининг хавфсизлиги, яхлитлиги ва ишончлилигини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар зарур.

Трампнинг қарорига мувофиқ, хорижда ишлаб чиқарилган бир қатор электр ускуналари, муҳим аҳамиятга эга дастурий таъминот ҳамда Америка энергетика тармоғининг заиф томонларидан киберҳужумлар учун фойдаланиши мумкин бўлган рақамли компонентларни харид қилиш ва ўрнатиш тақиқланади. Бундай ускуналар қаторига юқори вольтли трансформаторлар, қуёш ва аккумулятор тизимлари учун инверторлар, генераторлар, релели ҳимоя қурилмалари ва “интеллектуал электрон қурилмалар” киради. Энергетика вазирига бошқа идоралар билан мувофиқлашган ҳолда, хавфларни бартараф этиш учун аллақачон ўрнатилган импорт ускуналардан фойдаланиш шартларини, шунингдек, ушбу фармон амал қилиш доирасига тушадиган жорий ва келажакдаги битимларни тўхтатиш муддатлари ва тартибини белгилаш ваколати берилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: