USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

БМТ Арманистон билан низони ҳал қилишда ҳеч қандай роль ўйнамади – Илҳом Алиев

57 марта
БМТ Арманистон билан низони ҳал қилишда ҳеч қандай роль ўйнамади – Илҳом Алиев

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Арманистон билан низони ҳал қилишда ҳеч қандай роль ўйнамади. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бишкекда бўлиб ўтган “ШҲТ плюс” саммитида сўз очди.

Ўз нутқининг бошида у Қирғизистонни 2027–2028 йиллар даври учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг муваққат аъзоси этиб сайлангани билан табриклаб, бу халқаро ҳамжамиятнинг Қирғизистон сиёсатини қўллаб-қувватлашидан далолат беришини қайд этган.

Шунингдек, у Озарбайжон ва Арманистон икки мамлакат ўртасида йиллар давомида содир бўлган низони қандай ҳал этганини эслатиб ўтган.

“Бир йилдан сал кўпроқ вақт олдин Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномаси матнини парафировка қилиб, 30 йилдан ортиқ давом этган низога чек қўйган. Шу тариқа, илгари кўп йиллик низолар ҳудуди бўлган Жанубий Кавказ минтақаси тинчлик зонасига айланмоқда. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1993 йилда қабул қилинган тўртта резолюцияси 30 йилдан сўнг бажарилди. Озарбайжон аллақачон Арманистонга нефть маҳсулотлари етказиб бермоқда ва учинчи мамлакатлар юклари транзитини таъминламоқда. Арманистон билан биргаликда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, унинг номенклатурасини кенгайтириш ва янги қуруқликдаги транспорт коммуникацияларини яратиш устида ишламоқдамиз”, дейди Алиев.

Шу билан бирга, унга кўра, БМТ ушбу резолюцияларни бажаришда ҳеч қандай роль ўйнамаган. Илҳом Алиев Озарбайжон ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ мустақил равишда тиклаганини таъкидлаган.

“БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини қисқа муддатда бажариш тегишли механизмларни ишлаб чиқишни талаб қилади. Агар бу амалга оширилса, БМТ нуфузи ва ташкилотнинг низоларни ҳал этишдаги ролини оширишга хизмат қилади”, деб ҳисоблайди Озарбайжон Президенти.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: