USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин Раҳмон билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

47 марта
Путин Раҳмон билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Россия Президенти Владимир Путин Бишкекда ўтган ШҲТ саммити доирасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашувда Москва Душанбенинг қўшни Афғонистондаги вазиятдан хавотирда эканини билишини ва тожик томони билан ушбу ҳамда бошқа хавфсизлик масалалари бўйича яқин алоқада эканини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Путин икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасида ушлаб турилганини, иқтисодиётда фаол ривожланаётганини таъкидлаган: ўтган йили товар айланмаси 25,1 фоизга, жорий йилнинг биринчи ярмида эса яна 25 фоизга ошган. Президентнинг сўзларига кўра, Тожикистонда Россия иштирокидаги 320 та корхона фаолият юритмоқда, мамлакатлар ўртасидаги барча операцияларнинг 96 фоиздан ортиғи миллий валюталарда амалга оширилмоқда.

Путин Раҳмоннинг ташаббуси билан Тожикистоннинг бир неча шаҳрида таълим рус тилида олиб бориладиган ва ҳозирда олти минг бола таҳсил олаётган бешта мактаб очилганини, Россия олий ўқув юртларида эса 35 мингдан ортиқ тожикистонлик талаба таҳсил олаётганини эслатиб ўтган. Душанбеда Россия-Тожикистон университети ҳам фаолият юритаётганини қайд этиб, маданий соҳадаги ҳамкорлик муваффақиятларини таъкидлаган.

Раҳмон, ўз навбатида, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишини барча йўналишларда – савдо-иқтисодий ҳамкорликдан тортиб, хавфсизлик ва гуманитар соҳадаги ҳамкорликкача ижобий деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида юз бераётган қуролли тўқнашувлар оқибатида мамлакат фуқароси ҳалок бўлгани сабабли афғон томонига норозилик нотасини юборганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: