USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп ўзига яқин 4 нафар ёрдамчисини совға билан сийлади

68 марта
Трамп ўзига яқин 4 нафар ёрдамчисини совға билан сийлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйдаги 4 нафар ходимига байрам муносабати билан жами 155 минг доллар миқдорида пул совға қилган. Бу ҳақда “The Guardian” ва “Associated Press” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Президентнинг ижро ёрдамчиси Натали Харп, коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Марго Мартин ва Овал кабинет операциялари директорининг ўринбосари Чемберлен Харриснинг ҳар бирига 45 минг доллардан берилган. Овал кабинет операциялари директори Уолт Наута эса 20 минг доллар олган.

Совғалар маъмурият томонидан ўтган ҳафта эълон қилинган ходимларнинг йиллик молиявий декларацияларида қайд этилган. Унга кўра, Харп, Мартин ва Харрис йилига 150 минг доллардан маош олади, Наутанинг йиллик иш ҳақи эса 175 минг долларни ташкил этади.

Оқ уй вакили “Associated Press”га Трамп ўз атрофидаги одамларга, жумладан, баъзи ходим ва ёрдамчиларига ҳам ҳукуматда ишлаган даврида, ҳам хусусий секторда фаолият юритган пайтида Рождество совғалари бериш анъанасига эга эканини айтган.

Унинг таъкидлашича, пул совғалари ходимларнинг расмий давлат вазифалари билан боғлиқ эмас ва шу сабабли амалдаги қонун ҳамда ахлоқий меъёрларга зид ҳисобланмайди. Оқ уй вакили бошқа ходимларга ҳам шундай совғалар берилган-берилмаганига аниқлик киритмаган.

Натали Харп Трампнинг ён-атрофида доимий кўриниб турадиган ходимлардан бири ҳисобланади. У Президент муҳим маълумотларни экрандан кўра қоғозда ўқишни афзал кўргани учун ўзи билан портатив принтер олиб юради ва Трамп ҳақидаги ижобий хабарлар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги постларни чоп этади.

Марго Мартин эса Трамп билан унинг биринчи президентлик давридан бери ишлаб келади. У 2020 йилги сайловдан кейин Трамп билан Флорида штатидаги Палм-Бичга бориб, унинг медиа фаолиятини бошқаришда ёрдам берган. Трамп 2024 йилги сайловда ғалаба қозонганидан кейин Мартин Оқ уйга қайтган.

Чемберлен Харрис жорий йилда Трамп томонидан Олий санъат комиссияси таркибига тайинланган. Ушбу комиссия президентнинг Оқ уйдаги бал зали лойиҳаси устидан назорат олиб боради.

Уолт Наута аввал Трампнинг шахсий хизматкори бўлиб ишлаган. У ва Мар-а-Лаго мулкининг бошқарувчиси Карлос Де Оливейра 2023 йилда Трамп билан бирга махфий ҳужжатлар бўйича ФБР терговига тўсқинлик қилишга тил бириктирганликда айбланган эди. Кейинчалик, 2024 йилда уларга қўйилган айбловлар бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати Эрон билан уруш сабабли ўқ-дорилар танқислиги ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган тор доирадаги шахслар орасидаги хорижий разведка агенти туфайли юз берган бўлиши мумкинлигидан хавотирга тушгани хабар қилинганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: