USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm USD: 12,014 so'm EUR: 13,650 so'm RUB: 160 so'm GBP: 15,841 so'm CNY: 1,767 so'm KZT: 25 so'm TRY: 258 so'm AED: 3,271 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп АҚШдан кетадиган мигрант ўсмирларга 2,5 минг доллардан тўламоқчи

117 марта

Трамп АҚШдан кетадиган мигрант ўсмирларга 2,5 минг доллардан тўламоқчи

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти 14 ёшдан катта бўлган норасмий мигрант ўсмирларга ўз ихтиёри билан ватанларига қайтган тақдирда 2500 доллар миқдорида тўлов таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда мигрантлар учун жойлаштириш марказларига юборилган электрон хатга таяниб, “Associated Press” агентлиги хабар берди.

Ҳатга кўра, ўсмирларга ўз юртларига ихтиёрий равишда қайтиш эвазига ушбу маблағни олиш таклиф қилинади ва уларга бу таклифга жавоб бериш учун 24 соат вақт берилади.
Айни пайтда АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) ушбу ташаббуснинг кучга кириш санаси ҳақида ҳали маълум қилмаган. Шунингдек, таклифни рад этганлар учун қандай чоралар кўрилиши ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган. Бошпаналар раҳбарларидан эса бу ташаббусни тўрт соат ичида маъқуллаш сўралган.

ICE маълумотича, дастлаб таклиф 17 ёшли ўсмирларга қаратилган бўлади. Тўлов фақат суд тасдиғи олинганидан ва бола ўз ватанига етиб борганидан сўнг амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: