Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил Эронга Украина услубида зарба берган – ОАВ

162 марта

Исроил Эронга Украина услубида зарба берган – ОАВ

Исроил Эронга ҳужумида Украинанинг “Ўргимчак тўри” операциясига ўхшаш душман ҳудудида яширин дронлар тактикасини қўллади. Бу ҳақда Исроил хавфсизлик ходимига таяниб, “The Times of Israel” хабар берди.
Қайд этилишича, Эроннинг ядровий иншоотларига зарба беришга кўп йиллик тайёргарлик давомида Исроил форс давлати ҳудудида учувчисиз самолётлар базасини қурган ва аниқ қурол тизимлари ва қўмондонларини мамлакатга олиб киришни ташкил қилган. Тайёргарлик ишлари Исроил мудофаа кучлари ва “Моссад” разведка хизмати ўртасида яқин ҳамкорликда ўтказилган.
“Моссад” агентлари Эрон ичида, Теҳрон яқинида дрон базасини ўрнатган. Дронлар тунда фаоллаштирилган ва Исроилга қаратилган “ер-ер” ракеталарини урган.

Шунингдек, мамлакатга қурол-яроғ тизимларини олиб ўтувчи машиналар олиб кирилган. 
“Моссад” Эрон марказидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари яқинида аниқ ракеталарни жойлаштирган. Бу саъй-ҳаракатлар Исроил самолётларининг ҳавода устунлигига олиб келган.

“Операция инновацион фикрлаш, дадил режалаштириш ва илғор технологиялардан тезкор фойдаланиш, махсус кучлар ва Эроннинг марказида ҳаракат қилган, маҳаллий разведка эътиборидан бутунлай қочишга таянган”, дея қайд этди расмий.

Бу Исроилнинг ўз душмани лагерига чуқур кириб борган биринчи махфий операцияси эмас. Ўтган йили Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га тегишли пейжерлар ва бошқа жиҳозларнинг катта портлаши ҳам кўпчиликни лол қолдирганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 июнь куни Исроил Эронга ракета ҳужумлари уюштирди. Оқибатда мамлакатнинг бир нечта юқори лавозимли қўмондонлари, шунингдек, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Шунингдек, ядровий иншоотлар зарар кўрди. Умуман олганда, Исроилнинг 13 июнга ўтар кечаси бошланган йирик зарбалари Эроннинг 20 га яқин юқори мартабали ҳарбий раҳбарлари ва асосий ядровий олимларининг ҳаётига зомин бўлди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: