USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Жазоирда депутатлар қасддан ўт қўйганлик учун ўлим жазосини маъқуллади

18 марта
Жазоирда депутатлар қасддан ўт қўйганлик учун ўлим жазосини маъқуллади

Жорий йилнинг 1 октябрь куни Жазоир парламентининг қуйи палатаси Жиноят кодексига қасддан ўт қўйиш ва болаларни ўғирлаганлик учун ўлим жазосини назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳаси одамларнинг ҳалок бўлишига ва моддий зарарга олиб келган август ойидаги ўрмон ёнғинларидан сўнг Президент Абдулмаджид Теббун топшириғига биноан тайёрланган.

Ўлим жазосини ўрмонлар ва далаларга қасддан ўт қўйиш, шунингдек, давлатга хоинларча муносабатда бўлиш, жосуслик ёки уюшган жиноятчилик доирасида хорижий томонлар манфаатлари йўлида давлат ёки хусусий мулкни йўқ қилиш учун қўллаш таклиф этилмоқда. Бу чора жамоат хавфсизлиги, миллий жипслик, иқтисодий ва экологик барқарорликка путур етказишга қаратилган ҳаракатлар учун ҳам назарда тутилган.

Ўзгартиришлар болаларни ўғирлаганлик учун ҳам ўлим жазосини жорий этади. Агар жиноят қийноқлар, жинсий зўравонлик ёки шафқатсиз муомала билан кузатилган бўлса, жазони янада оғирлаштириш алоҳида кўзда тутилган. Ўт қўйиш ва болаларнинг ҳаётига тажовуз қилишда айбдор деб топилганларга нисбатан кодексда назарда тутилган енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмайди.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни парламент юқори палатаси аъзоларининг тўртдан уч қисми қўллаб-қувватлаши керак. Шундан сўнг уни Президент имзолаши ва ҳужжат расмий ахборотномада чоп этилиши лозим.

Қайд этиш жоиз, мамлакатнинг шарқий вилоятларида жорий йил 27 августдан 30 августгача йирик ёнғинлар юз берганди. Ички ишлар вазири Саид Сайюднинг маълумотларига кўра, 12 киши ҳалок бўлган.

Маълумот учун, Жазоир қонунчилигида ўлим жазоси сақланиб қолмоқда, бироқ ҳукмлар 1993 йилдан бери ижро этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда суд телебошловчи Сара Ҳалифа ва жиноят иши бўйича яна 11 нафар айбланувчини гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ва сотишда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: