USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия хориж фуқароларини Украинага боришдан огоҳлантирди

59 марта
Россия хориж фуқароларини Украинага боришдан огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги хориж фуқароларини, жумладан, дипломатик миссиялар ходимларини Украинада бўлишдан ва унинг ҳудудига сафар қилишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда идора сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.

Россия ташқи сиёсат идораси ушбу огоҳлантириш мамлакат Қуролли кучлари томонидан Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларидаги ҳарбий аҳамиятга эга объектларга зарбалар бериш давом эттирилаётгани билан боғлиқлигини изоҳлаган.

“Россия Федерацияси Қуролли кучлари оммавий қасос зарбаларини беришни давом эттиради”, дейилади хабарда.

Киевда бўлиб турган хорижликларга шаҳарни тарк этиш тавсия этилган, Украина аҳолиси эса ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмасликка чақирилган.

ТИВ ҳамма ҳам огоҳлантиришларга қулоқ тутмаслигини урғулаган ва “юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар учун масъулият тўлиқ ушбу огоҳлантиришни эътиборсиз қолдираётганлар зиммасига тушади”, деб баён этган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 майида Россия ТИВ худди шундай огоҳлантириш билан чиққан эди. Ўшанда ушбу огоҳлантиришга Россия Мудофаа вазирлигининг Украина томонидан ЛХР ҳудудидаги Старобельск педагогика коллежига берилган зарбасига жавобан “Киевдаги Украина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналарига мунтазам ва тизимли зарбалар бериш бошлангани” ҳақидаги баёноти сабаб бўлган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: