USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼ USD: 11,773 so'm ▼ EUR: 13,225 so'm ▼ RUB: 141 so'm ▼ GBP: 15,549 so'm ▼ CNY: 1,756 so'm ▼ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 240 so'm ▼ AED: 3,205 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

341 млрд евро: Греция яна Германиядан товон пули талаб қилди

26 марта
341 млрд евро: Греция яна Германиядан товон пули талаб қилди

Греция Президенти Константинос Тасулас Иккинчи жаҳон уруши жиноятлари учун Германиядан яна товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда у кеча, 4 октябрь куни Лингиадес қишлоғида содир этилган қирғиннинг 83 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотира маросимида сўз очди.

Греция Президенти мамлакатнинг Германиядан товон пули ундириш борасидаги талабларини яна бир бор тасдиқлаган. Шимолий Грециядаги Лингиадес қишлоғида содир этилган қирғиннинг 83 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотира маросимида у Республиканинг даъволари ҳамон “фаол, қонуний ва даъво муддати тугамаганини” айтган.

Лингиадес ва унинг атрофидаги аҳоли пунктларида содир этилган қирғинда 88 нафар инсон оккупация қўшинлари томонидан ўлдирилган. Қурбонлар орасида 17 ёшга тўлмаган 40 дан ортиқ бола ва ўсмирлар бўлган. Ушбу фожиа Иккинчи жаҳон уруши даврида Германиянинг Грецияни босиб олиши пайтида содир бўлган. 2014 йилда ўша пайтдаги Германия федерал президенти Йоахим Гаук Лингиадесга ташриф буюриб, қирғин ёдгорлигига гулчамбар қўйган эди.

Иккинчи жаҳон урушида Вермахт томонидан босиб олинган Греция узоқ вақтдан бери уруш зарарлари учун товон пули ҳамда босқинчи ҳокимият томонидан мажбурий равишда олинган кредитнинг қайтарилишини талаб қилиб келади. Мамлакат ҳисоб-китобларига кўра, ҳисоблаш усулига қараб, гап 278 миллиарддан 341 миллиард еврогача бўлган миқдор ҳақида бормоқда.

Германия Грециянинг товон пули талабларини рад этади ва бу масала ҳуқуқий жиҳатдан ёпилган деган позицияда турибди. Германия федерал ҳукумати бу ўринда 1990 йилда олмон бирлашуви муносабати билан имзоланган “Икки плюс тўрт” шартномасига таянади – унда “бошқа ҳеч қандай репарациялар назарда тутилмагани” айтилган.

Шу билан бирга, икки мамлакат ҳуқуқшунослари ва тарихчилари грекларнинг товон пули олиш ҳуқуқи бор-йўқлиги борасида бир тўхтамга кела олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кариб ҳавзаси ва Африка мамлакатлари Буюк Британиядан қуллик учун товон талаб қилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: