USD: 11,898 so'm ▲ EUR: 13,336 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,737 so'm ▲ CNY: 1,778 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,240 so'm ▲ USD: 11,898 so'm ▲ EUR: 13,336 so'm ▲ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,737 so'm ▲ CNY: 1,778 so'm ▲ KZT: 26 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,240 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саудия пойтахтидаги аэропортда самолёт ёниб кетди

251 марта
Саудия пойтахтидаги аэропортда самолёт ёниб кетди

Ямандаги ҳусийлар Саудия Арабистонига ҳужумларини кучайтириши ортдан Ар-Риёд аэропортида Saudia Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт жиддий шикастланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 8 октябрь куни аэропорт терминали яқинида турган самолётга ҳавода уриб туширилган ракета парчалари ёки бошқа снаряд бориб теккан. Шундан сўнг, самолётда ёнғин чиққан. Манбаларнинг айтишича, ҳодиса вақтида самолёт бортида йўловчилар бўлмаган. Бироқ жабрланганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқ эмас. Видеоларда Ар-Риёд аэропорти ҳудудидан қуюқ қора тутун ва аланга кўтарилгани акс этган.

Ҳусийлар аэропортга зарба берганини маълум қилган ва энергетика объектлари ҳам нишонга олиниши ҳақида огоҳлантирган. Гуруҳ Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётганига жавобан ҳужум қилаётганини билдирган.

Ҳужумлар ортидан Lufthansa ва Air India авиакомпаниялари Ар-Риёдга парвозларни вақтинча тўхтатишини эълон қилган. Авиация таҳлили билан шуғулланувчи Cirium компанияси маълумотларига кўра, 8 октябрь куни Гринвич вақти билан соат 15:00 га келиб, Ар-Риёд аэропортидан амалга оширилиши керак бўлган рейсларнинг деярли ярми бекор қилинган. Саудия Арабистонидаги аэропортларда бугун, 9 октябрь куни ҳам яна 31 та рейс бекор қилиниши кутилмоқда.

Саудия расмийлари, шунингдек, тутиб олинган ракета парчалари Ар-Риёддаги болалар боғчаси ва тиббиёт мажмуасига тушганини билдирган. Мамлакат расмийларига кўра, ҳафта давомида Ар-Риёд ва жануби-ғарбийдаги Абҳа аэропортларига қилинган ҳужумлар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Қайд этиш жоиз, Яманда 2022 йилда сулҳ ортидан тўхтаб қолган фуқаролар уруши сўнгги ҳафталарда яна авж олди. Ҳусийлар Қизил денгиз соҳилларининг айрим ҳудудларини, жумладан, муҳим Боб ал-Мандоб бўғози яқинидаги ерларни эгаллаган. Саудия Арабистони қўллаб-қувватлаётган кучлар эса қарши ҳужумга ўтиб, айрим ҳудудларни қайтариб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонида ҳусийлар томонидан амалга оширилгани айтилган икки ҳужум оқибатида 3 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 36 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, ҳусийларнинг ҳужумлари фонида Анқара ва Исломобод Макка пакти доирасида Саудия Арабистонида ҳарбий контингентларини жойлаштириши ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, Туркия Макка мудофаа пакти доирасида подшоҳликдаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш фонида Саудия Арабистони ҳудудида ўз ҳарбий базасини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: