USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Иш бор”. Жапаров мигрантларни Қирғизистонга қайтишга чақирди

53 марта
“Иш бор”. Жапаров мигрантларни Қирғизистонга қайтишга чақирди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров меҳнат мигрантларига мамлакатда иш ўринлари мавжудлигини айтиб, уларни ватанига қайтишга чақирди. Бу ҳақда у кеча, 12 октябрь куни Боткен вилояти аҳолиси билан учрашув чоғида маълум қилди.

Қирғизистон раҳбарининг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда хорижда ишлаётган қирғизистонликлар сони камайган, аммо меҳнат миграцияси тўлиқ тўхтагани йўқ.

“Биз мигрантларни мунтазам равишда қайтишга чақиряпмиз: келинглар, иш ўринлари бор. Улар қайтиб келса, нима қилишларини, ҳатто уйлари ҳам йўқлигини айтишади. Шунинг учун ҳам биз Давлат ипотека компанияси хонадонларини қурмоқдамиз”, дейди Жапаров.

У фарзандлари хорижда меҳнат қилаётган аҳолини уларни қайтишга кўндиришга чақирган. Президентнинг сўзларига кўра, ватанда иш йўқлиги чет элга кетишга сабаб бўлмаслиги керак, чунки бўш иш ўринлари мавжуд.

Қадамжой тумани ва Қизил-Қия шаҳри аҳолиси олдида сўзга чиққан Жапаров, шунингдек, Боткен вилоятини мамлакатнинг стратегик муҳим ҳудуди деб атаган.

Унинг сўзларига кўра, вилоятда йўллар, мактаблар ва болалар боғчалари қурилмоқда, шифохоналар таъмирланмоқда, аҳоли пунктлари ичимлик суви билан таъминланиб, спорт объектлари барпо этилмоқда. Расмийлар, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати, савдо ва туризмни ривожлантириш ниятида.

Қайд этиш жоиз, республика расмийлари илгари ҳам иш ўринлари ва иш ҳақи ошганини айтиб, фуқароларни хориждан қайтишга чақирган. Хусусан, жорий йилнинг июль ойида Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев мамлакатга темир йўл ва гидроэлектр станциялари қурилиши учун малакали мутахассислар зарурлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, экскаваторчилар ва тракторчилар ойига 80–90 минг сом (таxминан 1 минг доллар) ишлаб топишлари мумкин. У, шунингдек, ватанда ишлаш хавфсизроқ меҳнат шароитларига ва ипотека расмийлаштиришга имкон беришини таъкидлаган.

Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил бошидан бери мамлакат ташқарисида 736,6 минг Республика фуқароси меҳнат қилган. 2025 йилда уларнинг сони 798,4 минг кишини ташкил этган.

Меҳнат миграциясининг асосий йўналиши бўлиб Россия қолмоқда: март ойида у ерда 472 мингдан ортиқ қирғизистонлик бўлган. Яна 70 мингга яқини Қозоғистонда, 60 мингга яқини АҚШда, 35 минги Туркияда ва 20 минги Германияда меҳнат қилган. 2025 йилда меҳнат мигрантлари Қирғизистонга 3,1 миллиард доллар ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров этник қирғизларга фуқаролик ва паспортни бир кун ичида расмийлаштириб бериш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: