USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼ USD: 11,966 so'm ▼ EUR: 13,437 so'm ▼ RUB: 146 so'm ▲ GBP: 16,029 so'm ▲ CNY: 1,792 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,258 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройига зарба берди

53 марта
Ҳусийлар Ямандаги президент саройига зарба берди

Бугун, 15 октябрь куни “Ансоруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати Яманнинг вақтинчалик пойтахти вазифасини бажараётган Адан шаҳридаги “Ал-Маашиқ” саройига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҳарбий манбага таяниб, ҳусийлар назоратидаги SABA агентлиги хабар берди.

“Яман қуролли кучлари Адандаги Маашиқ саройида жойлашган, саудиялик офицерлар томонидан бошқариладиган ҳарбий операциялар штабига, шунингдек, унга алоқадор қурол-яроғ омборларига зарба берди”, дейди манба.

Ҳусийларнинг расмий вакили Яҳё Сарианинг билдиришича, ушбу зарба Саудия кучларининг ҳар қандай жойдаги кўчишларига зарба бериш бўйича эълон қилинган стратегия доирасида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, “Ал-Маашиқ” саройи Адан соҳилидаги Кратер туманида жойлашган бўлиб, Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукуматининг асосий қароргоҳларидан бири бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, мамлакат пойтахти Сано ҳамон ҳусийлар назоратида қолмоқда.

Ҳужум Ямандаги фуқаролар урушининг янги кескинлашув тўлқини фонида юз берди. Октябрь ойи бошида мамлакат ҳукумати “Ансоруллоҳ” назоратидаги ҳудудларни қайтариб олишга қаратилган ҳарбий операция бошланганини эълон қилган эди. Ҳукумат кучларига Саудия коалицияси ёрдам бермоқда, ҳусийлар эса бунга жавобан ракета ва дрон ҳужумлари жадаллигини оширмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ансоруллоҳ” ҳаракати ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳукуматпараст армия ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар тўрт йиллик сукунатдан сўнг июль ойи ўрталарида қайта бошланди. Бунга Саудия авиациясининг Сано аэропортига берган зарбаси сабаб бўлди – ҳужум ҳусийлар делегацияси бўлган Эрон самолёти қўнаётган бир пайтда юз берган эди. Ўшандан бери ҳусийлар Қизил денгизнинг бутун ғарбий соҳилини ва дунёнинг асосий денгиз артерияларидан бири бўлган Боб-эл-Мандоб бўғози яқинидаги шаҳарларни эгаллаб олди. Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги аэропорт, нефтни қайта ишлаш заводи ва Saudi Aramco офисига ҳужум қилди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: