Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олимлар рангини ўзгартирадиган 1600 йиллик Рим шишасини қайта ясади

5 марта
Олимлар рангини ўзгартирадиган 1600 йиллик Рим шишасини қайта ясади

Буюк Британиядаги Шеффилд университети олимлари ёруғлик таъсирида рангини ўзгартирадиган қадимги Рим шишасининг хусусиятини қайта яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Гап Буюк Британия музейида сақланаётган, тахминан 1600 йиллик Ликург қадаҳи ҳақида кетмоқда. У одатий ёруғликда яшил, орқа томондан ёритилганда эса қизил рангда кўринади. Ушбу хусусият асрлар давомида тарихчилар ва шишасоз мутахассисларни ҳайратда қолдириб келган.

Олимлар косанинг бу хусусиятини қайта яратиш учун қадимги шиша рецептидан фойдаланган. Тажриба давомида эритилган шиша таркибига олтин ва кумушнинг нанозаррачалари қўшилган. Шиша 1000 даражадан юқори ҳароратда эритилиб, совитилганда унинг ичида нанокристаллар ҳосил бўлган.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, шиша таркибидаги заррачалар ёруғликнинг айрим рангларини тўсади. Ёруғлик шиша орқали ўтганда қизил ва тўқ сариқ ранглар кўринади, унинг юзасидан қайтганда эса яшил тус пайдо бўлади.Университетнинг кимёвий, материаллар ва биологик муҳандислик мактаби техника ходими доктор Лиза Ҳолландс бу натижага эришиш узоқ ва машаққатли жараён бўлганини айтди.

“Мен учун бу мўъжиза”, деди у.

Тўртинчи асрга мансуб Ликург косаси қадимги юнон афсонасига асосланган нақшлар билан безатилган. Унда шароб худоси Диониснинг шоҳ Ликург устидан ғалабаси тасвирланган. 2022 йилда коса халқаро экспертлар томонидан дунёдаги шишадан ясалган етти мўъжизадан бири сифатида эътироф этилган.

Лондон университети коллежининг археологик материаллар бўйича фахрий профессори Иэн Фристоуннинг таъкидлашича, Шеффилд университети олимлари яратган шиша аввалги тажрибаларга қараганда асл косанинг яшил ва қизил рангларига яқинроқ.

Мутахассиснинг фикрича, шишанинг якуний ранги уни эритиш жараёнидаги шароитларга, жумладан, печ ичидаги жойлашувига боғлиқ бўлган. Бу эса қадимги римликларга бундай рангларни аниқ назорат қилиш осон бўлмаганини кўрсатади.

Лойиҳа доирасида шиша рассоми Эллиот Уокер ҳам қадимги косадан илҳомланган замонавий ҳайкал яратган. Ушбу асар 6–15 ноябрь кунлари Шеффилддаги Милленниум галереясида намойиш этилади, кейинчалик эса Турнер шиша музейида доимий сақланади.

Олимлар ушбу тадқиқот қадимги Рим усталари шиша тайёрлашда қандай усуллардан фойдаланганини яхшироқ тушунишга ёрдам беришини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрнинг Нил делтаси ҳудудидаги қишлоқда қарийб 3 минг йил давомида ер остида қолиб кетган иккита улкан фиръавн ҳайкалининг қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: