Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғазода Исроил тарқатаётган ун халталаридан наркотик топилди

Ko'rishlar: 31

Ғазода Исроил тарқатаётган ун халталаридан наркотик топилди

АҚШ ва Исроил кўмагида ташкил этилган “Ғазо гуманитар ёрдами фонди” орқали фаолият юритаётган гуманитар ёрдам марказларида тарқатилаётган ун халталарида наркотик таъсирга эга дори воситалари аниқланган. Бу ҳақда Газо сектори ҳукумати матбуот хизматига таяниб, “Quds news network” хабар берди.

Хабарга кўра, тўрт киши АҚШ-Исроил гуманитар ёрдам марказларидан олинган ун халталари ичида оксикодон туридаги наркотик модда сақловчи таблеткаларни топган.
“Бундай моддаларнинг ун халталарига жойлаштирилиши фуқаролар саломатлиги ва жамият тузилмасига қарши йўналтирилган жирканч жиноят ҳисобланади”, дейилади хабарда.
Шундан сўнг, Ғазо ҳукумати Исроилни гуманитар ёрдам ниқоби остида фаластинликлар орасида гиёҳвандликни ёйишга уринишда айбламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, бундай моддаларни “ифлос урушнинг юмшоқ воситаси” сифатида ишлатиш ҳарбий жиноят бўлиб, халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига зид.

Ҳукумат аҳолига мурожаат қилиб, бундай марказлардан олинган ёрдам маҳсулотларини синчиклаб текширишга, шунингдек, ҳар қандай шубҳали моддалар топилганда зудлик билан хабар беришга чақирган. Ота-оналарга эса болаларни бундай марказларга бориш хавфи ва наркотик моддаларнинг таҳдиди ҳақида огоҳлантириш тавсия этилган.
Баёнотда халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиниб, “ўлим тузоғи”га айланган ва юзлаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бу каби марказларнинг фаолиятини тўхтатишга даъват қилинган.
Ғазо ҳукумати маълумотларига кўра, жорий йил 27 майдан 25 июнга қадар ушбу ёрдам марказларида 549 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, яна 4066 киши тан жароҳати олган.

Mavzuga aloqador: