USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

АҚШда мигрантлар учун мўлжалланган қамоқхоналар кенгайтирилади

121 марта

АҚШда мигрантлар учун мўлжалланган қамоқхоналар кенгайтирилади

АҚШда мигрантлар учун мўлжалланган қамоқхоналарнинг сиғими икки баравар оширилади ва 2026 йил бошига бориб бу сиғим 107 мингдан ортади. Бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ички ҳужжатларига таяниб, “Washington Post” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ҳозирда мигрантлар учун қамоқхоналар 50 мингга яқин кишини сиғдира олади. Режага кўра, 125 та янги қамоқхона қурилади ёки мавжудлари кенгайтирилади. Бу дастур жорий йилнинг июль ойида Конгресс томонидан тасдиқланган 45 миллиард долларлик бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

“Washington Post” маълумотига кўра, ICE бутун бир оилаларни ҳибсда сақлаш имкониятига эга муассасаларни кенгайтиришга эътибор қаратади. Учта янги оилавий ҳибсхона қуриш ёки мавжудларини кенгайтириш орқали жами 5,700 дан ортиқ жой яратилади. Бу ҳукумат ота-оналар ва болаларни биргаликда депортация қилишни кескин ошириш ниятини кўрсатади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 20 январь куни Дональд Трамп президентлик инаугурацияси пайтида АҚШ ҳудудига ноқонуний мигрантларнинг киришини дарҳол тўхтатишни ва миллионлаб мигрантларни чиқариб юбориш жараёнини бошлашни ваъда қилган эди. Шунингдек, у мамлакат жанубий чегарасидаги вазият бўйича фавқулодда ҳолат режимини жорий этган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: