USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Эронлик олимлар шошилинч равишда махфий жойларга яширинди – сабаб маълум

749 марта

Эронлик олимлар шошилинч равишда махфий жойларга яширинди – сабаб маълум

Эрон ҳукумати атом энергетикаси йўналишида изланишлар олиб бораётган олимларни зудлик билан махфий жойларга яширди. Исроил жорий йил июнь ойида Эронга қарши олиб борган 12 кунлик уруш мобайнида камида 14 нафар эронлик физик олимни ўлдирган эди.
Буюк Британиянинг “The Telegraph” газетаси ёзишича, Эрон ҳукумати тирик қолган физик олимлар ҳам Исроил нишонига айланмаслиги учун уларни яширган.


Қайд этилишича, 15 дан ортиқ физик олим оила аъзолари билан биргаликда пойтахт Теҳронга ёки мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги махфий бошпаналарга кўчирилган. Уларнинг ўз уйида яшаши, университетда дарс бериши ман этилган.
Исроил разведкасининг собиқ юқори мартабали ходими Дэнни Цитринович “The Telegraph” нашрига ядро қуролини яратишга ҳисса қўшадиган ҳар қандай эронлик олим Исроил томонидан йўқ қилинишини айтган.

Хабарларга қараганда, Исроил Теҳроннинг ядро дастурида қатнашиши мумкин бўлган 100 нафар эронлик олим рўйхатини тузган.

Исроил Эрон оммавий қирғин қуроли, яъни атом бомбасини ишлаш чиқаришга ҳозирлик кўраётганини айтиб келади. Ушбу иддао билан яҳудий давлати жорий йил июнь ойида Эронга қарши кенг қамровли авиаҳужумлар уюштирди.
Исроилнинг БМТ низомлари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда уюштирган ҳужуми оқибатида бир қатор юқори мартабали ҳарбий мулозимлар ҳамда ядро соҳаси олимлари ўлдирилган. Ҳалок бўлганлар орасида ядро дастури устида тадқиқот олиб бораётган олимлар – Муҳаммад Маҳдий Теҳрончи ва Атом энергетикаси бўйича ташкилот раҳбари Фаридун Аббос Довоний ҳам бор.

16 июнь кунги ҳужумда ҳатто мамлакат президенти Масъуд Пезишкиён ҳам жароҳат олган.

Эроннинг Исроил ҳужумларидан хавотирланган ҳолда физик олимларни пана жойга яшираётгани бежиз эмас.

2020 йил 27 ноябрь куни Теҳрон шаҳри яқинидаги қасабада “Эрон ядро соҳасининг отаси” деб ҳам аталган таниқли олим Муҳсин Фахризодага қарши суиқасд уюштирилганди. Кейинроқ олим Исроил махсус хизмати – “Моссад” агентлари томонидан робот қотил ёрдамида ўлдирилгани маълум бўлди.

Айни пайтда Исроил Эронга яна ҳужум қилиши ҳақида тахминлар муҳокама қилинмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: