USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Мирзиёевнинг Баку ва Киев билан алоқалари юзасидан Захарова баёнот берди

120 марта

Мирзиёевнинг Баку ва Киев билан алоқалари юзасидан Захарова баёнот берди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Президент Шавкат Мирзиёевнинг Киев ва Баку ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, Ўзбекистон суверен давлат эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда у бугун, 29 август куни бўлиб ўтган брифингда сўз очди.

“Ўзбекистон Республикаси суверен давлат эканини эслатиб ўтмоқчиман. У бошқа масалалар қатори яқин ва узоқ қўшнилар билан яхши қўшничилик ва конструктив муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган ташқи сиёсатини мустақил белгилайди ва олиб боради”, деди дипломат.

Захарова Россия Ўзбекистон билан алоқаларини, жумладан, МДҲ, ШҲТ, БМТ ва ЕОИИдаги ҳамкорликни қадрлашини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар дўстона ва ўзаро манфаатли, шунингдек, ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик мақоми ва характерига эга.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон, Озарбайжон ва Европа: умумий тараққиёт йўлида ҳамкорлик” мавзусида 18 август куни бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашув иштирокчиларига йўллаган мурожаатида Озарбайжон Марказий Осиё ва Европани боғлашда стратегик кўприк вазифасини бажариб келаётганини маълум қилганди. Президент Мирзиёев форумда кўплаб вакиллари иштирок этаётган Европа билан муносабатлар ўзининг мутлақо янги ривожланиш даврини бошидан кечираётганини қайд этганди. Шунингдек, у Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг янги умумминтақавий жараёнларни ривожлантиришда иштирок этишга тайёр эканини юқори баҳолашини, унинг Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак қадрлашини билдирганди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: