USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин Украинада тинчлик ўрнатилгач, хорижий қўшинларга эҳтиёж қолмаслигини айтди

203 марта
Путин Украинада тинчлик ўрнатилгач, хорижий қўшинларга эҳтиёж қолмаслигини айтди

У Россия «келишувларни бажариши»га ваъда берган.

KremlinRussia
Владимир Путин уруш тугаганидан кейин Украинага ўз ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун чет эл қўшинлари керак бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда Россия президенти 5 сентябр куни Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида айтиб ўтди. Бир кун аввал Парижда бўлиб ўтган саммитда Украина президенти Володимир Зеленский ва европалик иттифоқчилар эҳтимолий тинчликпарвар миссия форматларини муҳокама қилганди.

Путиннинг сўзларига кўра, агар ҳозир, ҳарбий ҳаракатлар давомида Украинада қандайдир хорижий қўшинлар пайдо бўлса, унда Россия уларни қонуний ҳарбий нишон деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, у тинчлик шартномаси тузилганидан кейин Россия Федерацияси Украинага янги ҳужум уюштирмоқчи эмаслигига ишонтирган.

Агар бу келишувларга эришилса, Россия уларни бажаришига, тўлиқ ҳажмда бажаришига ҳеч ким шубҳа қилмасин. Ва биз Россия ва Украина учун ишлаб чиқилиши керак бўлган хавфсизлик кафолатларини ҳурмат қиламиз. Яна бир бор такрорлайман, Россия бу келишувларни сўзсиз бажаради. Аммо биз билан ҳозирча ҳеч ким буни жиддий муҳокама қилмади.


Путин Россия тажовузкорликдан тийилиши ҳақидаги сўзлари нима билан кафолатланишига аниқлик киритмаган.

Франция президенти Эммануэл Макрон Украина учун хавфсизлик кафолатлари мавзуси бўлган Париж саммити якунларига кўра, 26 давлат ҳарбий ҳаракатлар якунланганидан кейин тинчликпарварлик миссиясига ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди – Украина ҳудудига тўғридан тўғри аскарларни юборишдан тортиб, Украина қуролли кучларини денгиз ва ҳаводан қўллаб-қувватлашгача. «Бу кучлар ўз олдига Россияга қарши қандайдир уруш олиб боришни мақсад қилиб қўймайди», – деди Макрон.

Франция президенти Киевга ёрдам беришда айнан қайси давлатлар ва қандай иштирок этишга тайёрлигига аниқлик киритмаган. Кейинроқ Италия, Руминия ва Полша раҳбарлари Украинага қўшин юбориш нияти йўқлиги ва уларнинг ёрдами логистика ёрдами ва украин аскарларни ўқитиш дастурларида иштирок этиш билан чекланишини маълум қилди.

The Wall Street Journal манбаларга таяниб ёзишича, Европа армиялари раҳбарияти америкалик генераллар иштирокида Украинада қўшинларни жойлаштириш бўйича батафсил режа ишлаб чиққан, унинг доирасида иккита алоҳида қуруқлик гуруҳи ташкил этилади. Улардан бири украин ҳарбийларини тайёрлашга масъул бўлади, иккинчиси эса «келажакдаги Россия босқинининг олдини олиш учун мўлжалланган хавфсизлик кучлари» бўлади.

Ҳозирги режага кўра, 10 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи жойлаштирилиши, шунингдек, Украина осмонида Украина ҳудудидан ташқарида жойлашган Ғарб ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан амалга ошириладиган ҳаво патруллиги кўзда тутилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: