USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россияда мигрантлар учун патент тизими бекор қилиниши мумкин

530 марта
Россияда мигрантлар учун патент тизими бекор қилиниши мумкин

Россия Президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирлари учун амал қилаётган патент тизимини бекор қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда у кеча, 18 сентябрь куни Давлат думаси фракциялари раҳбарлари билан учрашув чоғида гапирди.


Путин патент тизими кенг қўлланаётганини айтиб, уни бекор қилиш эҳтимолини рад этмаган. Унинг сўзларига кўра, миграция мавзуси россияликлар учун жуда долзарб ва ҳукумат бу масалани эътиборсиз қолдирмаслиги керак.
Россияда визасиз келадиган муҳожирлар учун патент тизими амал қилади. Патент – рухсатнома бўлиб, уни муҳожир мамлакатга кирганидан кейин 30 кун ичида олишга мажбур. Уни олиш учун хорижликлар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтиши, тиббий кўрикдан ўтиши, рус тили, тарих ва қонунчиликдан имтиҳон топшириши, ҳужжатлар пакетини ИИВга топшириши ва давлат божи тўлаши шарт.

Патент амал қилиши учун муҳожирлар ҳар ой белгиланган миқдорда НДФЛ (даромад солиғи) бўйича аванс тўлови тўлашлари керак. Тўлов ҳажми минтақага қараб ўзгаради. Масалан, 2025 йил 1 январдан бошлаб Москвада бу тўлов 8900 рублни (1 млн 320 минг сўм) ташкил этади. Патент бир ойдан бир йилгача муддатга берилади ва фақат кўрсатилган ҳудуд ва фаолият турида амал қилади.
Россияда сўнгги ойлар ичида ҳам муҳожирлар учун қатор янгиликлар жорий этилган. Июль ойида рус тили имтиҳонларида топшириқлар мураккаблашди: эшитиб тушуниш ва оғзаки нутқ бўйича саволлар сони кўпайтирилди. 
Шунингдек, май ойида ҳукумат Давлат думаси кўриб чиқиши учун қонун лойиҳасини киритди. Унда квота асосида меҳнат рухсатномаси олган муҳожирларни рус тили, тарих ва қонунчиликдан имтиҳон топширишдан озод этиш таклиф қилинган эди. Июль ойида бу қонун Сенат (Федерация Кенгаши) томонидан маъқулланди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: