USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Германия қирувчилари Россия разведка самолётини тутиб олди

532 марта
Германия қирувчилари Россия разведка самолётини тутиб олди

Германия Болтиқ денгизи устида Россиянинг разведка самолётини тутиб олиш учун ҳавога иккита Эурофигҳтер қирувчи самолётини кўтарди.

Германиянинг НАТОдаги делегацияси маълум қилишича, Il-20М самолёти Россия ҳудудидан ҳавога кўтарилиб, парвоз режасини тақдим этмаган ва радиоалоқа ўрнатмаган ҳолда халқаро ҳаво ҳудудига кирган. Шу сабабдан Германиянинг Росток-Лааге авиабазасидан иккита Эурофигҳтер қирувчи самолёти учирилган. Улар Россия самолётини визуал тарзда аниқлаган. Шундан сўнг Бундесвер уни кузатишни НАТОдаги швед ҳамкорларига топширган.


Аниқланган ҳаво кемаси — Il-20М — кўп мақсадли разведка платформаси бўлиб, у алоқа тизимларини ушлаб олиш, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини аниқлаш учун мўлжалланган радар, радиоэлектрон разведка мажмуалари ва радиоэлектрон кураш ускуналари билан жиҳозланган. Бундай имкониятлар Россия ҳарбий операциялари учун муҳим разведка маълумотларини тўплашга хизмат қилади.
Болтиқ денгизи минтақасидаги вазият охирги пайтларда Россиянинг ҳаво ҳудудини бузишлари оқибатида янада кескинлашмоқда. 19 сентябрь куни Россия самолётлари билан боғлиқ икки ҳодиса юз берди. Учта MiG-31 қирувчиси Эстония ҳаво ҳудудига кириб, тахминан 12 дақиқа давомида у ерда бўлди.

Худди шу куни кечроқ Польша ҳам Россиянинг иккита самолёти Болтиқ денгизидаги Петробалтиc бурғулаш платформаси устидан пастлаб учиб, унинг хавфсизлик зонасини бузганини билдирди. БМТ Хавфсизлик кенгаши 22 сентябрь куни Россиянинг Эстония ҳаво ҳудудини бузгани муносабати билан фавқулодда йиғилиш ўтказиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: