USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путиндан Европанинг “ўтакасини ёрувчи” навбатдаги ҳаракат

1 044 марта

Путиндан Европанинг “ўтакасини ёрувчи” навбатдаги ҳаракат

Россия президенти Владимир Путин НАТО, хусусан, Европа давлатларининг хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи, таъбир жоиз бўлса, уларнинг ўтакасини ёрувчи қалтис ҳаракатларда давом этмоқда. АҚШ мудофаа вазирлиги жосуслик бошқармаси собиқ ходими Ребекка Коффлер “The Telegraph” нашрида чоп этилган мақоласида Кремлнинг хатарли ҳаракатларини таҳлил этган.
Жорий йил 12-16 сентябрь кунлари Россия Беларусь билан ҳамкорликда “Запад-2025” стратегик ҳарбий ўқувини ташкил этди. Ҳарбий разведка бўйича таҳлилчи Ребекка Коффлернинг ёзишича, Россия армияси мазкур машғулотларда тактик ядро қуролини ишга солишни ҳам машқ қилди. Жараёнга ҳарбий формада кийган Путин бошчилик қилди.


Таъкидланишича, Россия ҳам, Ғарб ҳам ядро урушини истамайди, аммо тобора қалтис тус олаётган вазият ядро уруши эҳтимоли ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ эканидан далолат беради.

“Россияликлар ҳарбий машғулотлар доирасида мунтазам равишда ядро қуроли орқали зарба беришни машқ қилмоқда. Путин (машғулотларда) ядро қуроли тугмасини босмоқда. Негаки, россияликлар ўз етакчилари ушбу ҳаракатга тайёр бўлишини исташади. Бу – Совет давридан орттирилган муҳим сабоқ маҳсулидир. Айтишларича, 1972 йилда (СССР бош котиби) Леонид Брежневдан АҚШ билан эҳтимолий уруш машқ қилинган қўмондонлик-штаб ўқувида (ядро қуроли) тугмасини босиш сўралганида, унинг қўли қалтираб кетган экан”, – деб ёзади Р.Коффлер.

Сўнгги вақтларда Россия НАТО давлатларига нисбатан ҳарбий провокациялар уюштираётгани айтилмоқда.

Яқинда Россиянинг МиГ-31 қирувчи учоғи Эстония ҳаво ҳудудида 12 дақиқа давомида бўлгани хабар қилинганди.

Икки ҳафта аввал эса Россиянинг 20 га яқин дрони Польша ҳудудини бузиб кирган. Финляндия, Латвия, Литва, Норвегия ва Руминия ҳаво ҳудуди ҳам шу тариқа бузилган.
Ушбу ҳодисалар ортидан НАТО берган баёнотда Эстония ва бошқа иттифоқчи давлатлар ҳаво ҳудудини бузганлик учун тўлиқ жавобгарлик Россия гарданида экани таъкидланган.

“НАТО ва унинг иттифоқчилари ўз-ўзини мудофаа этиш ва ҳамма йўналишларда ҳар қандай таҳдидларга жавоб бериш учун барча ҳарбий ва ноҳарбий чораларни ишга солишига Россия шубҳаланмаслиги керак”, – дея Кремлни провокацион ҳаракатлардан тийилишга чақирган НАТО раҳбарияти.

Кейинги пайтларда Россия раҳбарияти ва олимлари ядро қуроли ишга солиниши ҳақида гоҳ ошкора тарзда, гоҳ ишоралар билан баёнотлар бериб келмоқда.

2022 йил 27 февраль куни, Украина урушидан бир неча кун ўтгач, Путин мудофаа вазирлигига ядро қуролига алоқадор кучларни ҳарбий навбатчиликнинг махсус режимига ўтказиш ҳақида буйруқ берган эди. Мазкур таҳдидли баёнот ортидан эҳтимолий ядро зарбаси хусусида муҳокамалар қизғин тусга кирди.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: