USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ғазо сектори аҳолиси аста-секин шимолга қайтмоқда

106 марта
Ғазо сектори аҳолиси аста-секин шимолга қайтмоқда

Исроил мудофаа армияси (САҲАЛ) Ғазо сектори аҳолисининг анклавнинг шимолий қисмига қайтишига рухсат берганини, бироқ фақат белгиланган йўналишлар бўйича қайтиш мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси САҲАЛнинг расмий вакили Аваихай Адраининг баёнотига асосланиб хабар бермоқда.


Яқин Шарқ ОАВнинг маълумотларига кўра, Ғазодаги кузатувчилар илгари кўчирилган аҳолининг аста-секин анклавнинг шимолий ҳудудларига қайтаётганини хабар қилмоқда.

Адраининг айтишича, Ғазонинг жанубий қисмидан секторнинг шимолий қисмига ва аксинча ҳаракатланиш Рашид қирғоқ йўли ва Салоҳиддин шоссеси бўйлаб рухсат этилган. 
САҲАЛ фаластинликларни келишув доирасидаИсроил армияси кучлари жойлашган ҳудудларгаяқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди. 

Қўшинларқисман олиб чиқилганидан сўнг, Исроил Мудофаакучлари ҳозирда Ғазо сектори ҳудудинингярмидан кўпроғини назорат қилмоқда. Унингасосий қисми шаҳар ҳудудларидан ташқаридажойлашган.

Бунга Ғазо чегараси бўйлаб тўлиқ буфер зонаси, шу жумладан Миср ва Ғазо ўртасидаги чегара зонаси бўлмиш Филаделфия йўлаги, шунингдек, секторнинг энг шимолида жойлашган Байт-Ханун ва Байт-Лаҳия, Ғазо шаҳрининг шарқий чеккасидаги қирлар ҳамда Ғазо жанубидаги Рафаҳ ва Хон Юнуснинг катта қисмлари киради. 9 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС радикал ҳаракати Миср воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Келишув 10 октябрь куни Исроил қўшинлари Ғазо секторидан қисман олиб чиқилганидан сўнг кучга кирди.

Ҳужжатга кўра, томонлар жанговар ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш ва гаровга олинганлар ҳамда маҳбусларни алмашиш учун хавфсиз шароитларни таъминлаш мажбуриятини олади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: