USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россиядан неча мигрант депортация қилиниши кераклиги айтилди

488 марта

Россиядан неча мигрант депортация қилиниши кераклиги айтилди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Россия Ички ишлар вазирлигининг назорат остидаги шахслар реестрига 770 минг мигрант киритилган бўлиб, уларнинг учдан бир қисми аёллар ва болалардир. Бу ҳақда Давлат думаси хабар берди.


“Ҳозир улар учун янги миграция режими – депортация режими амал қилмоқда”, дейилади хабарда.

Қуйи палата спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, Россия Федерал суд ижрочилари хизмати жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида 35 мингга яқин мигрантни Россия иммиграция қонунчилигини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборган.

Володин 10 сентябрь куни Назорат қилинадиган шахслар реестри – Россияда ноқонуний яшаётган мигрантлар маълумотлар базасига киритилган хорижий фуқароларнинг Россияда бўлиш муддати тугаганини эслатди.

2025 йил 5 февралдан бошлаб Россия миграция қоидаларини бузган хорижликларни махсус реестрга қўшишни бошлади. Володиннинг аниқлик киритишича, ушбу рўйхатда фуқаролик ёки миграция ҳолати учун зарур ҳужжатларни тақдим этмаган, яшаш ёки тураржойи бўйича рўйхатдан ўтмаган, йиллик тиббий кўрикдан ўтиш, бармоқ изларини олиш ёки суратга олиш каби мажбурий тартибларни ўтказиш учун белгиланган муддатларни ўтказиб юборганлар ҳам бор. Муддати ўтган патентлари, ишлашга рухсатномалари ёки меҳнат шартномаси бўлган мигрантлар ҳам шулар жумласидандир.
Жорий режим бир қатор ҳуқуқларга нисбатан назоратни кучайтириш ва чеклашларни назарда тутади. Ушбу рўйхатда бўлганлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайди, транспорт воситаларини бошқара олмайди, кўчмас мулк ёки автомашина сотиб олмайди ёки сота олмайди, турмушга чиқа олмайди, банкда ҳисоб рақамларини очиши мумкин эмас ва ўз маблағларини бошқара олмайди.
“Россияда яшаш мақомини қонунийлаштирмаганларнинг ҳаммаси режалаштирилган чиқиб кетиш санаси, жойи ва йўналишини кўрсатган ҳолда мамлакатимизни тарк этиши шарт. Акс ҳолда, мигрант мажбурий депортация ва жаримага тортилиши мумкин. Шундан сўнг уларга камида беш йил давомида Россияга кириш тақиқланади”, деб тушунтирди Давлат думаси спикери.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: