USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ҲАМАС қуролларни ташлашга кафолат бермайди

58 марта

ҲАМАС қуролларни ташлашга кафолат бермайди

ҲАМАС Ғазо уруши тугагандан сўнгги ўтиш даврида ҳам минтақада хавфсизлик назоратини ўз қўлида сақлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззалга таяниб, “Reuters” хабар берди. 

Унинг айтишича, ҲАМАС ҳозирча қуролсизланиш бўйича аниқ мажбурият ола олмайди – бу эса АҚШнинг жанговар ҳаракатларга барҳам бериш режалари учун жиддий қийинчиликлар туғдиради.
Муҳаммад Наззал, шунингдек, вайрон бўлган Ғазони қайта тиклаш учун гуруҳ беш йилгача оташкесимга тайёр эканини айтди. Аммо, кейинги босқичда нима бўлиши ҳақида кафолатлар, Наззалга кўра, фақат фаластинликларга давлатчилик умиди ва истиқболлари берилсагина муҳокама қилинади.

Доҳада (Қатар) интервью берган Наззал, ҲАМАС томонидан Ғазода амалга оширилган қаттиқ чоралар ва жамоат олдидаги қатлларни ҳимоя қилди. Унинг сўзларига кўра, уруш пайтида “истисно ҳолатлар” бўлади ва қатл этилганлар одам ўлдиришда айбдор жиноятчилар бўлган.
Қуролсизланиш учун босим
ҲАМАС бу фикрларни олдин ҳам ҳар қанча билдирган бўлса-да, Наззалнинг айнан ҳозирги пайтда айтган гаплари Ғазода урушга тўлиқ чек қўйиш ҳаракатлари олдида турган жиддий тўсиқларни кўрсатади – айниқса, оташкесимнинг биринчи босқичи келишилганига бир неча кун ўтган бир вақтда.

Бу баёнотлар ҲАМАСнинг позициялари билан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазо бўйича режаси ўртасида катта тафовутлар мавжудлигини ошкор қилади, айниқса, ҲАМАСнинг қуролсизланиши ва Ғазони бошқариш тартиби ҳақидаги музокаралар арафасида.

Наззалнинг сўзлари ҳақида изоҳ сўралганда, Исроил Бош вазири аппарати Исроил оташкесим келишувига содиқ қолаётгани ва ўз зиммасидаги мажбуриятларни бажаришда давом этишини билдирди.
“ҲАМАС 1-босқичда барча гаровдагиларни озод этиши керак эди. Бу амалга ошмади. ҲАМАС гаровдаги фуқароларимизнинг жасадлари қаердалигини билади. Келишувга кўра, улар қуролсизланиши шарт – ҳеч қандай баҳонасиз. Улар бунга риоя қилмади. ҲАМАС 20 бандик режага амал қилиши керак. Вақт тугаяпти”, дейилган Исроил баёнотида.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: