USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Олтин нархи рекорд даражада тушиб кетди

950 марта

Олтин нархи рекорд даражада тушиб кетди 

Кеча, 21 октябрь куни Нью-Йоркдаги COMEX биржасида декабрь ойидаги олтин фьючерслари 4,2 фоизга арзонлашиб, бир унция учун 4176,4 долларгача тушди. Орадан кўп ўтмай, пасайиш 6,12 фоизга етиб, нарх 4093 долларга тушди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди. 

Нашр бу ҳолатни сўнгги 12 йил ичидаги энг катта кунлик тушиш сифатида қайд этган. 
Ҳафта бошида олтин нархи рекорд даража – қарийб 4400 долларга яқинлашган эди. Ҳозир эса бозорда тузатиш жараёни кетмоқда. Кумуш, платина ва палладий нархлари ҳам 6–8 фоиз атрофида пасаймоқда.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, нархларнинг тушишига бир неча омиллар сабаб бўлмоқда:
АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасидаги келгуси учрашув ҳақидаги умидлар хавфсиз активларга бўлган талабни камайтирди;
Ҳиндистонда мавсумий харидларнинг якунланиши олтин бозорига босим қилди;
АҚШ доллари курсининг тикланиши ҳам олтин нархларига салбий таъсир кўрсатди.
Қайд этиш жоиз, 16 октябрь куни олтин биринчи марта тарихда 4300 доллардан ошган, 20 октябрь куни эса 4398 долларгача кўтарилган эди. Бу кўтарилиш АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинлик ҳамда АҚШ Федерал резерва тизимининг йил охиригача юмшоқ пул-кредит сиёсатини давом эттиришига оид кутишлар фонида юз берганди.
Олтин нархининг тушиши Ўзбекистон бозорида ҳам яққол сезилди. Бугун, 22 октябрь куни Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, олтин нархи 100 грамм учун 166 млн 523 минг сўмни ташкил этган. 21 октябрь куни эса олтин нархи 100 грамм учун 173 млн 861 минг эди. Бу бир кунда 4,22 фоиз пасайиш дегани. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: