USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ўзбекистон Қозоғистон билан рақобатлашади – Финляндия Президенти

56 марта

Ўзбекистон Қозоғистон билан рақобатлашади – Финляндия Президенти

Финляндия Республикаси Президенти Александр Стуббнинг фикрича, Қозоғистон ва Ўзбекистон рақобатлашади. Бу ҳақда у кеча, 30 октябрь Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабаларга ўқиган марузасида сўз очди.

“Давлатлар ҳар доим рақобатлашади. Мисол учун, Финляндия ва Швеция. Биз нафақат хоккейда, балки давлатлар сифатида ҳам рақобатлашамиз. Биз ҳар доим барча турли халқаро ўлчовларда Швециядан юқори ўринларни эгаллашни хоҳлаймиз. Менимча, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам рақобатлашади. Ҳа, мен Бош вазир ўринбосари бош бармоғини кўтарганини кўрдим, демак, бу аниқ шундай дегани. Рақобат – турли хил нарсалар бўлиши мумкин. Бу технологик рақобат бўлиши мумкин. Кимда энг яхши сунъий интеллект бор? Кимда энг яхши роботлаштириш бор? Кимда энг яхши дата-марказлари бор? Ким квант ҳисоблашда яхши? Ёки бу ресурслар рақобати бўлиши мумкин. Кимда энг яхши табиий ресурслар бор? Муҳим минераллар ҳақида нима дейиш мумкин? Уларни қандай қазиб олишимиз мумкин? Бундан қандай фойда олишимиз мумкин? Ёки рақобат, албатта, ҳарбий рақобат билан боғлиқ бўлиши мумкин. Сизнинг мудофаа харажатларингиз қанча? Сизнинг имкониятларингиз қандай? Таҳдидларнинг олдини олиш қобилиятингиз қандай? Шундай қилиб, рақобат ҳар доим мавжуд”, деди Президент Стубб.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: