USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путиннинг “цунами чақирувчи” супер қуроли сохта экани айтилди

61 марта

Путиннинг “цунами чақирувчи” супер қуроли сохта экани айтилди

Жорий ҳафтада Россия Президенти Владимир Путин “муваффақиятли синовдан ўтди” деб эълон қилган “Посейдон” ядровий торпедаси Россия пропагандаси даъво қилганидек “радиактив цунами” ҳосил қилиб, “душман” давлатлар соҳилларини йўқ қила олмайди. Бу ҳақда БМТнинг Қуролланишни тадқиқ қилиш институти (Женева) катта илмий ходими Павел Подвиг маълум қилди.

Путин “ўзига ўхшаши йўқ” бу қурол ҳақида илк бор 2018 йилда эълон қилган. Шундан бери Россия пропагандаси ва ҳукумат тарафдори бўлган экспертлар уни “мўъжизавий қурол” сифатида тарғиб қилиб келмоқда. Масалан, “Россия-1” каналининг “Ҳафталик янгиликлар” дастури бошловчиси Дмитрий Киселев “Посейдон”нинг Британия яқинида портлатилиши “баландлиги 500 метрга тенг цунами”ни келтириб чиқаришини айтган.

Унинг сўзларига кўра, “бундай сув тўлқини ниҳоятда юқори даражада радиация олиб юради ва Британияда қолган барча нарсани радиактив саҳрога айлантиради.”

Жорий йилнинг 29 октябрь куни собиқ Давлат думаси депутати ва собиқ Қора денгиз флоти қўмондони Владимир Комоедов “бу сув остида портлаши натижасида цунами ҳосил қиладиган катта ядровий бомба”, деб баёнот берган. Эртаси куни эса Думадаги спикер Вячеслав Володин Ғарб давлатларини “Посейдонни портлатмаслик учун Путинга мурожаат қилишга” чақирган.

Аммо БМТнинг Қуролланишни тадқиқ қилиш институти катта илмий ходими Павел Подвигнинг айтишича, бундай ядровий қуроллар ёрдамида сунъий цунами ҳосил қилиш ғояси СССР даврида бир неча бор ўрганилган ва ҳар сафар олимлар буни илмий жиҳатдан имконсиз деб топган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: