USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Шунга қарамай нега АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатмайди?

110 марта
Исроил Ғазода инсон ҳуқуқларини бузмоқда. Шунга қарамай нега АҚШ ҳарбий ёрдамни тўхтатмайди?

Давлат департаменти назорат идорасининг махфий ҳисоботида – Исроил ҳарбийлари инсон ҳуқуқларига оид АҚШ қонунларини Ғазода «юзлаб марта» эҳтимолий бузгани айтилади. Washington post'га изоҳ берган расмийларга кўра, агар бу ҳолат бошқа давлат билан кузатилса, ҳар қандай ёрдам дарҳол тўхтатилади. Исроил билан эса бу тартиб «бошқача ишлайди».
Артиллерия снарядларини текшираётган Исроил ҳарбий зобити / Фото: AFP

The Washington Post нашри ўз расмий манбаларига таяниб, АҚШ ҳукуматининг назорат идораси томонидан тайёрланган махфий ҳисоботнинг айрим тафсилотларини очиқлади. Унда айтилишича, Исроил ҳарбий бўлинмалари Ғазо секторида АҚШ инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунларини «бир неча юз марта» бузган бўлиши мумкин.

Давлат департаментининг Бош инспектор идораси (Office of Inspector General, U.S. Department of State) томонидан олинган бу хулосалар – Исроилнинг Ғазодаги жиноятлари миқёсини АҚШ ҳукумати даражасида илк бор тан олган ҳисоботдир. Ушбу ҳисоботга кўра, Исроилнинг ҳаракатларида АҚШнинг «Leahy қонунлари» доирасига кирувчи ҳолатлар сони жуда кўп.

"Leahy қонунлари" (Leahy Laws) – бу АҚШнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид федерал қонунлар мажмуаси. Улар АҚШ томонидан хорижий ҳарбий ва хавфсизлик бўлинмаларига ёрдам кўрсатишда ахлоқий чекловлар ўрнатади.

Фото: WP

Махфий ҳисобот тафсилотларини ошкор қилган АҚШ расмийларининг WP нашрига айтишича, назоратчи идора топилмалари Исроилнинг ҳаракатлари юзасидан ҳақиқий жавобгарлик бўлишига шубҳа уйғотган. Бунинг сабаби – жиноий ҳаракатлар сонининг жуда кўплиги ва текширув жараёни моҳиятан IDFга ён босувчи шаклда ташкил этилганидир.

«Мен хавотирдаман, чунки можаронинг шовқини пасайган сайин жавобгарлик унутилиб кетади», — деган илгари Давлат департаментида назорат идорасини бошқарган Чарлз Блаха.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: