USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

“Толибон” бурқасиз аёлларга давлат идораларига киришни тақиқлади

65 марта

“Толибон” бурқасиз аёлларга давлат идораларига киришни тақиқлади

“Толибон” бурқа киймаган аёлларга давлат муассасаларига киришга рухсат бермасликка қарор қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги бир неча кун ичида аёлларнинг давлат идораларига кириши чекланган. Бу тақиқ Аҳолини рўйхатга олиш идораси, Таълим вазирлиги ва Қамоқхоналар бош бошқармасида кузатилган. Ҳирот вилоятида эса “Толибон” камида 50 нафар аёлнинг вилоят таълим бошқармасига киришини тўхтатган.
Қарор ҳозирча Афғонистоннинг бир неча вилоятларида амалда жорий этилган. Манбаларга кўра, “Толибон” бу орқали аёлларни бурқа кийишга ундашни мақсад қилган.
БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNАМА) ўзининг сўнгги ҳисоботида Кунар, Қандаҳор ва Хост вилоятларида бурқасиз аёллар шифохоналарда даволанишдан маҳрум этилганини қайд этган. “Толибон” шифокорларга ҳижобсиз аёл беморларни қабул қилмаслик ҳақида огоҳлантириш берган.

Бундан ташқари, аёлларнинг шифохона ва соғлиқни сақлаш марказларига киришига чекловлар қўйилган. Афғонистонда қиз-аёлларнинг юқори синфда ўқиши ва университетда таҳсил олиши тақиқланган. Акушерлик ва ҳамшираликка ўқиётган аёлларга дарсларга келмаслик буюрилган. Шу тариқа улар таълимни тугатиш имкониятидан маҳрум бўлган.

Афғонистонда аёлларга нисбатан жорий қилинган айрим тақиқлар қуйидагилар:

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: