Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Хитой ракета қўшинларини кучайтирмоқда – CNN

Кўрилган: 20

Хитой ракета қўшинларини кучайтирмоқда – CNN

Хитой ракета ишлаб чиқариш ва ракета қўшинларига алоқадор объектлар майдонини сезиларли даражада кенгайтирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, журналистлар 2020 йилдан буён олинган сунъий йўлдош тасвирлари, хариталар ва ҳукумат эълонларини таҳлил қилиб, уларни солиштиргач, ишлаб чиқариш ҳажми анча ошганини аниқлаган.

Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Хитой Қуролли кучларининг ядро арсеналини назорат қилувчи ракета ишлаб чиқариш ёки ракета қўшинларига тегишли 136 та объектнинг 60 фоизидан ортиғида кенгайиш аломатлари кузатилган.

Заводлар, илмий-тадқиқот ва синов марказларини ўз ичига олган бу объектлар майдони 2020 йил бошидан 2025 йил охиригача минглаб квадрат метрларга кенгайган.
“Сунъий йўлдош тасвирларида янги миноралар, бункерлар ва тўсиқлар аниқланган бўлиб, улар янги қурол ишлаб чиқилаётганидан далолат беради. Айрим ҳолларда ҳатто ракеталарнинг айрим қисмлари ҳам кўриш мумкин”, дейилади хабарда.
Муаллифларнинг таъкидлашича, 2012 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қуролли кучларни “жаҳон даражасидаги жанговар куч”га айлантириш мақсадида ҳарбий техникани харид қилиш ва модернизацияга миллиардлаб доллар сармоя киритган.
“Хитойнинг ракета ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатдаги деярли барча ҳарбий бўлинмаларни таъминлайди. Хитой армияси дунёдаги энг йирик ҳарбий куч бўлиб, шахсий таркиби 2 миллиондан ортиқ кишидан иборат”, дейилади мақолада.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: