USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Саудия Арабистони спиртли ичимликлар дўконини кўпайтиради

105 марта

Саудия Арабистони спиртли ичимликлар дўконини кўпайтиради

Саудия Арабистони иккита янги спиртли ичимликлар дўконини очишни режалаштирмоқда. Улардан бири Aramco​​​​ давлат нефть гигантида ишлайдиган мусулмон бўлмаган хорижлик ходимларга хизмат кўрсатади. Бу ҳақда режалар билан таниш манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

“Даҳран провинцияси ва Жидда порт шаҳрида дипломатлар учун савдо нуқталарининг очилиши валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим босқичи ҳисобланади”, дейилади хабарда.


Даҳрандаги янги дўкон Aramco компаниясига тегишли ҳудудда ташкил этилади. Жидда шаҳрида эса мусулмон бўлмаган дипломатлар учун учинчи алкоголь дўкони ҳам очилади. Бу шаҳарда кўплаб хорижий давлатларнинг консулликлари жойлашган. Иккала дўкон ҳам 2026 йилда очилиши кутилмоқда, бироқ аниқ муддатлар ҳали эълон қилинмаган.

Аввалроқ Ар-Риёддаги дипломатик ҳудудда жойлашган оддий бинода алкоголь савдо дўкони очилган эди. Баъзи дипломатлар уни “спиртли ичимликлар бункери” деб атаган. Дўконнинг мижозлари қаторига яқинда мусулмон бўлмаган Saudi Premium Residency эгалари ҳисобига кенгайтирилди. Премиум резиденциялар тадбиркорларйирик инвесторлар ва алоҳида иқтидорга эга шахсларгаберилган.
Ар-Риёд дўкони очилишидан олдин спиртли ичимликлар асосан фақат дипломатик почта, қора бозор ёки уйда тайёрлаш орқали топиларди. Форс кўрфази давлатларининг аксариятида (Кувайтдан ташқари) алкоголь муайян чекловлар билан сотилишига рухсат берилган.

Саудия Арабистонида алкоголь аҳолининг катта қисми учун ҳали ҳам тақиқланган. Бироқ Муҳаммад бин Салмон ислоҳотлари доирасида саудиялик ва хорижликлар учун қатор фаолиятларга рухсат берилди. Ислоҳотлар қаторига 2017 йилда аёлларга автомобиль ҳайдашга рухсат бериш, жамоат жойларида эркаклар ва аёлларни ажратиш қоидаларини юмшатиш ва диний полиция ваколатларини сезиларли даражада камайтириш киради.
“Бу қадамлар иқтисодиётни нефтдан камроқ қарам қилиш ва туризм ҳамда халқаро бизнесни жалб этишга қаратилган кенг кўламли стратегиянинг бир қисми ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: