USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm USD: 12,009 so'm EUR: 13,688 so'm RUB: 154 so'm GBP: 15,897 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 25 so'm TRY: 257 so'm AED: 3,270 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

160 минг одамнинг Россияга кириши тақиқланди

343 марта

160 минг одамнинг Россияга кириши тақиқланди

Россия 2025 йил бошидан буён 160 мингдан ортиқ чет эл фуқаросининг мамлакатга киришини тақиқлаган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати Ташқи ва меҳнат миграцияси департаментидаги манбаларига таяниб, РИА Новости хабар берди.


Хабарга кўра, мамлакат ҳудудига илгари кириш тақиғи қўйилган бўлса-да, аммо исмини ўзгартириб қайта киришга уринган тахминан 3000 нафар чет эл фуқаросининг ҳаракатлари фош этилиб, уларнинг Россияга кириши тўхтатилган. Чет элликларнинг кириши ва мамлакатда қолишини назорат қилиш кучайтирилгани туфайли қоидабузарликлар сони 30 фоизга ошган.

Шу давр мобайнида Россиядан чиқиб кетишдан қочган чет элликлар сони 2,5 баравар кўпайган, ноқонуний миграцияни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 45 фоизга ошган, миграция ҳужжатларини қалбакилаштириш, тайёрлаш ёки сотиш билан боғлиқ жиноятлар 22 фоизга ортган. Бундан ташқари, йил бошидан буён бозорлар, қурилиш майдончалари, савдо марказлари, меҳмонхоналар ва ётоқхоналарда 200 мингдан ортиқ мигрант текширувдан ўтказилган.
Шунга қарамай бу кўрсатгич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан паст ҳисобланади. Хусусан, 2024 йил октябрь ойида Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев йилнинг дастлабки ўн ойида тахминан 180 минг чет эл фуқароси мамлакатга киритилмагани ҳақида маълум қилганди. Бу йил эса бу кўрсатгич 160 мингдан ошган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: