USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼ USD: 11,809 so'm ▼ EUR: 13,404 so'm ▼ RUB: 142 so'm ▲ GBP: 15,691 so'm ▲ CNY: 1,761 so'm ▼ KZT: 27 so'm ▼ TRY: 241 so'm ▼ AED: 3,215 so'm ▼

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Исроилда офицерларга Android қурилма ишлатиш тақиқланди

110 марта

Исроилда офицерларга Android қурилма ишлатиш тақиқланди

Исроил Мудофаа кучлари (IDF) юқори лавозимли офицерлар учун мобил қурилмалардан фойдаланиш қоидаларини кескин кучайтириб, Android ишлатишни тақиқлади. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.


Тегишли чора кибертаҳдидларга қарши курашиш мақсадида қабул қилинган. Армия радиосининг 26 ноябрь куни хабар беришича, подполковник унвонидан юқори бўлган қўмондонларга расмий алоқалар учун фақат Apple iPhone смартфонларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Таъкидланишича, бу ташаббус юқори лавозимли офицерларнинг телефонларига солинадиган хавфни камайтиришга қаратилган. Исроил армияси iPhone’нинг хавфсизлик тизимлари ўтмишда кибер таҳдидлар билан кўп маротаба синовдан ўтказилганини қайд этган.

Янги режага асосан, IDF юқори қўмондонлик қатламида операцион тизимларни стандартлаштириш орқали хавфсизлик назорати ва янгиланишларини соддалаштирмоқчи. Ҳозирча IDF ушбу сиёсатнинг аниқ муддатларини ёки истисноларини оммавий равишда эълон қилгани йўқ. Шунингдек, бу қоида иш учун ишлатиладиган шахсий қурилмаларни қамраб оладими ёки йўқми, ҳозирча изоҳ берилмаяпти.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: