USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

ДХХ Чегара қўшинларининг қандай дронлари борлиги айтилди

125 марта

ДХХ Чегара қўшинларининг дронлар мажмуаси ишга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида юқори технологияларга асосланган учувчисиз учиш авиация тизимлари мажмуаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда сўзга чиққан ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов ҳам сўзга чиқиб, мажмуада хизмат олиб бориш ҳам масъулият, ҳам шараф эканини таъкидлаган. Шунингдек, сўз олганлар дунёда кун сайин ортиб бораётган таҳдид ва хатарлар шароитида учувчисиз авиация тизимларидан самаралаи фойдаланиш хавфсизликни таъминлашнинг муҳим стратегик омилларидан бири эканини айтган.
Мажмуанинг Парвозларни бошқариш марказида юқори қўмондонлик ҳамда куч тузилмалари вакиллари иштирокида амалий ўқув жараёни ҳам ўтказилган. Унда Туркиядан сотиб олинган Bayraktar TB-2 дрони шартли нишонни ҳаво-ер ракетаси билан йўқ қилди.
ДХХга кўра, Ўзбекистон Туркия-Покистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган YIHA-III камикадзе дронларига ҳам эга. У асосан душман ҳаво мудофаа тизимлари, радар инфратузилмаси ва бошқа қимматли объектларга юқори аниқликда зарба беришга мўлжалланган. Дрон Украина ва Сурияда жанговар синовдан ўтган. Шунингдек Покистон Ҳиндистон билан охирги урушда уларни кенг қўллаган. Дрон OTMAS танкка қарши ракетаси асосида қурилган. Шу боис вазни енгил, структура жиҳатдан эса мураккаб эмас. Қурилма техник хусусиятлари ҳақида маълумот кам. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у 160-200 км масофадаги нишонларга зарба бера олади. Максимум 9 км баландликка кўтарилиб, 120 дақиқа давомида ҳавода қолиши мумкин.
Хабарда айтилишича, учувчисиз дронлар борасида 100 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар хорижда ўқитилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: