USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Шимолий Корея мактабларида рус тили мажбурий фан бўлди

91 марта

Шимолий Корея мактабларида рус тили мажбурий фан бўлди

Янги ўқув йилидан бошлаб КХДР мактабларида 4-синфдан эътиборан рус тили мажбурий фан сифатида жорий этилди. Бу ҳақда кеча, 27 ноябрь куни Россия Табиий ресурслар ва экология вазири Александр Козлов Москвада бўлиб ўтган Россия–КХДР ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида сўз очди.



Вазирга кўра, рус тили Шимолий Кореяда энг машҳур учта хорижий тил қаторига киради. Ҳозирда мамлакат бўйлаб тахминан 600 нафар ўқувчи рус тилини ўрганмоқда. Россияда эса корейс тилини 3 мингдан ортиқ ўқувчи ўрганади, асосан иккинчи ёки учинчи хорижий тил сифатида.
Таълим соҳасидаги ҳамкорлик бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларда ривожланмоқда. Ўтган ўқув йилида КХДРнинг 96 нафар фуқароси Россия олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган. Шу билан бирга, 300 нафар россиялик талаба корейс тилини танлаган, у давлатдаги учта педагогика университетида ўқитилади.
Алоҳида эътибор касбий таълимга қаратилмоқда. Жорий йилда 29 нафар шимолий кореялик геолог Россия мутахассислик таълим муассасаларида малака оширди. Улар қидирув ишлари, лаборатория таҳлиллари, картография ва маълумотлар базалари билан ишлашни ўрганди. Худди шундай курслар банк ходимлари, энергетиклар ва тиббиёт соҳасига оид мутахассислар учун ҳам ташкил этилган.

Келаси йилда Пхеньянда рус тилида очиқ таълим маркази очилади. У Ким Чхоль Чжу номидаги педагогика университети негизида ташкил этилади. Ҳозир марказ учун махсус бино қурилмоқда. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: