USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Путин “дўст бўлмаган” давлатлардан кирувчи қўнғироқларни тақиқлади

334 марта

Путин “дўст бўлмаган” давлатлардан кирувчи қўнғироқларни тақиқлади

Россия ҳукумати нодўстона давлатлардан келаётган қўнғироқларни блоклашни жорий этмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин кеча, 9 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш (СПЧ) аъзолари билан учрашувда сўз очди.


У видеоконференция шаклида чиқиш қилар экан, СПЧ илгари таклиф қилган “телефон ва интернет фирибгарлигига қарши кураш доирасидаги аниқ қарорлар” қаторида “жиноят мақсадида амалга оширилаётган нодўстона давлатлар ҳудудидан қўнғироқларни блоклаш”, шунингдек, уларни белгилашни санаб ўтган. Путиннинг айтишича, бу таклифларнинг барчаси “ҳукумат томонидан инобатга олинган ва амалга жорий этилмоқда”.
Унинг сўзларига кўра, фуқароларни рақамли муҳитда ҳимоя қилиш бўйича биринчи пакет чоралар аллақачон қабул қилинган, иккинчи пакет ишлаб чиқилган ва муҳокама ҳамда келишувдан ўтмоқда, яқин режаларда эса учинчи пакет бор.

Шу куни Россия ҳукумат аппарати раҳбари – вице-премьер Дмитрий Григоренко ҳам ҳукумат томонидан тайёрланган “фуқароларни фирибгарлардан ҳимоя қилиш бўйича” иккинчи пакет ҳақида журналистларга маълумот бериб, худди шу чораларни тилга олган. 

Унинг айтишича, 20 га яқин ташаббус ичида абонентнинг розилигисиз халқаро кирувчи қўнғироқларни тақиқлаш ва уларни мажбурий маркировка қилиш режалаштирилган. Шунингдек, “болалар учун SIM-карталар” жорий этилиши кутилмоқда – улар орқали ота-оналар қўшимча аризаларсиз фарзандларини “исталмаган контент”дан ҳимоя қила олади.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: