USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Қозоғистонда 53 киши поезддаги ис газидан заҳарланди

72 марта

Қозоғистонда 53 киши поезддаги ис газидан заҳарланди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 11 декабрь куни Almaty-2 вокзалига кетаётган поездда 53 киши ис гази (углерод оксиди)дан заҳарланди. Бу ҳақда Nur Kazakhstan хабар берди.
Жабрланганлар орасида болалар ҳам борлиги айтилмоқда. Ҳодиса содир бўлган вақтда ҳаво ҳарорати тахминан -20 даража совуқ бўлган. Олмаота Соғлиқни сақлаш департаменти хабарига кўра, ҳодиса жойига 13 та тез ёрдам бригадаси етиб борган.


“Жами 53 киши, жумладан болалар заҳарланган. Барча жабрланганлар текширув ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш учун шаҳар шифохоналарининг шошилинч ёрдам бўлимларига олиб борилди”, дейилади департамент ҳисоботида.
Текширув натижаларига кўра, 11 нафар бола шифохонага ётқизилган. Уларнинг 2 нафари реанимация бўлимида, қолганлари эса ихтисослашган бўлимларда даволанмоқда. Яна бошқа беморлар тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг яшаш жойларида амбулатори шароитда даволаниш учун уйга рухсат берилган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: