USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm USD: 11,891 so'm EUR: 13,753 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,096 so'm CNY: 1,764 so'm KZT: 26 so'm TRY: 248 so'm AED: 3,238 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Трамп Эронга зарба бериш вариантларини кўриб чиқмоқда

173 марта

Трамп Эронга зарба бериш вариантларини кўриб чиқмоқда

Манба: Oq uy
АҚШ президенти Дональд Трамп норозилик намойишлари бостирилиши фонида Эронга қарши эҳтимолий ҳужум вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда расмийларга таяниб, The New York Times хабар берди.

Маʻлум қилинишича, Трамп зарбалар беришни маъқуллаш масаласига жиддий ёндашмоқда. Сўнгги кунларда президентга Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларнинг янги вариантлари тақдим этилган. Улар орасида Теҳрондаги ҳарбий бўлмаган объектларга зарба бериш эҳтимоли ҳам бор. АҚШ президенти ҳозирча якуний қарорга келмаган, бироқ ушбу вариантларга жиддий қарамоқда.

Эронда 28 декабрдан буён норозилик намойишлари давом этмоқда. Дастлаб кўчаларга дўкондорлар ва талабалар чиқиб, миллий валютанинг кескин қадрсизланиши ҳамда товарлар нархининг ошиб кетганидан норозлик билдирган. Намойишлар фонида Эрон Марказий банки раҳбари Муҳаммад Фарзин истеъфога чиққан. Кейинчалик норозилик ҳаракати кенгайиб, намойишлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқалган.

Human Ригҳц Аcтивисц ин Иран ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи маълумотларига кўра, намойишлар давомида камида 65 киши ҳалок бўлган, 2300 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Ҳозирда намойишлар 180 та шаҳарни қамраб олган. Қурбонларнинг аксарияти норозилик иштирокчилари экани айтилмоқда. Тиме журнали эса норозиликлар чоғида ҳалок бўлганлар сони 200 нафардан ошганини маълум қилди.
8 январь куни Дональд Трамп агар намойишчилар ўлдирилса, АҚШ Эронга қарши “кучли зарба” беришга тайёр эканини маълум қилган.

Эрон, эҳтимол ҳеч қачон бўлмаганидек, ОЗОДЛИКка интилмоқда. АҚШ ёрдам беришга тайёр!!!, деб ёзган у Truth Social ижтимоий тармоғидаги постида.

​АҚШ сенатори Линдси Грем эса эронликларга мурожаат қилиб, ёрдам йўлда эканини айтган.

Узоқ давом этган даҳшатли тушингиз тез орада тугайди, ёрдам аллақачон йўлда. Сизнинг зулмга чек қўйишдаги жасоратингиз ва қатъиятингиз АҚШ президенти ва эркинликни севувчи барча инсонлар томонидан эътироф этилди. Президент Трамп “Эронни яна буюк қиламиз” деганда, Эрондаги намойишчилар Оятуллоҳ устидан ғалаба қозониши кераклигини англатади. Трамп Оятуллоҳ ва унинг шериклари ҳокимият тепасида экан, Эрон ҳеч қачон буюк бўла олмаслигини тушунади, дея хулоса қилган сенатор.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: