USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Соловёв Россияни Марказий Осиё ва Арманистонда “махсус ҳарбий амалиёт” ўтказишга чақирди

342 марта

Соловёв Россияни Марказий Осиё ва Арманистонда “махсус ҳарбий амалиёт” ўтказишга чақирди

Россиялик телебошловчи Владимир Соловёв Арманистон ҳамда Марказий Осиё Россия учун Сурия ёки Венесуэладан кўра анча муҳим эканини таъкидлаб, уларни йўқотиш Москва учун “улкан муаммо” бўлишини айтди. Журналист бу ҳудудларда ҳам Украинада бўлгани каби “махсус ҳарбий операция” ўтказишга чақирди.

“Ўз мақсад ва вазифаларимизни жуда аниқ шакллантиришимиз керак. Очиқ айтишимиз лозим: ўйинлар тугади. Халқаро ҳуқуқ ҳам, халқаро тартиб ҳам биз учун аҳамияциз. Агар миллий хавфсизлигимиз учун Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни бошлаш зарур бўлган бўлса, худди шу мулоҳазалардан келиб чиқиб, нима учун биз ўз таъсир зонамиздаги бошқа ҳудудларда ҳам махсус ҳарбий операцияларни бошлай олмаслигимиз керак?”, деган у.

Бошловчи бу сўзларни Соловёв Ливе дастурида айтди. Унинг фикрича, Россия ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида “яқин хориж” ҳудудларига эътибор қаратиши зарур. Журналист, шунингдек, Арманистондаги жараёнлар Москва учун Венесуэлада содир бўлаётган воқеалардан анча оғриқлироқ эканини таъкидлаб, бу мамлакатни йўқотиш Россия учун улкан муаммо бўлишини таъкидлади.



“Ўз миллий доктринамизни шакллантириб, аниқ айтишимиз керакдир: таъсир зонамиз қаерларгача чўзилади? Шунда ҳаммаси равшан бўлади. Ҳаммаси тушунарли бўлади. “Чўчқаларга марварид сочиш”ни тўхтатишимиз ва Европада нима деб ўйлашларининг бизга фарқи йўқлигини очиқ айтишимиз керак”, деган Соловёв. 

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: