USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Ҳиндистондан Россияга 100 мингдан ортиқ мигрант кирди – ОАВ

201 марта

Ҳиндистондан Россияга 100 мингдан ортиқ мигрант кирди – ОАВ

Россиягa Ҳиндистондан 100 мингдан ортиқ меҳнат муҳожири кириб борди. Уларга Россия Ҳиндистонга нефть сотишдан оладиган рупийлар ҳисобидан иш ҳақи тўланиши мумкин. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, чегара статистикаси ўтган йилнинг биринчи чорагида Россияга қарийб 32 минг нафар ҳиндистонлик, иккинчи чорагида 36 минг, учинчи чорагида эса 63 минг киши кирганини қайд этган. 2025 йил охирига келиб Россияда 80 минг нафаргача Ҳиндистон фуқароси ишлаган. Шу даврда Россия Президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2026 йил учун яна 71 минг 800 нафар Ҳиндистон фуқаросини квота асосида жалб қилиш тўғрисида битим имзолаган.


Ҳиндистонлик экспертларнинг айтишича, Россия мамлакатда маҳаллий ишчиларни мақсадли равишда ёлламоқда. Россиядаги иш ҳақи улар учун ойига 475-950 еврони ташкил этади, бу Ҳиндистондаги даромадлардан анча юқори. 2025 йил декабрь ойида Санкт-Петербург кўчаларида ҳиндистонлик гастарбаитерлардан иборат бутун бригадалар пайдо бўла бошлаган. Улар ойига 100 минг рубль маош, бепул тураржой, овқатланиш ва рус тили курслари берилаётганини айтган.

“Россияга ишчилар керак, Ҳиндистонга эса ишсизликни экспорт қилиш зарур”, дейди исмини ошкор этмасликни сўраган ҳинд дипломати.
Унинг сўзларига кўра, бундай меҳнат миграцияси илгари ҳам “норасмий ва тартибсиз” тарзда мавжуд бўлган, ҳозир эса у тизимлаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳиндистонликларнинг меҳнати учун, эҳтимол, Москва Ҳиндистонга нефть сотишдан олаётган рупийлар билан ҳақ тўлайди. Ҳозир бу маблағлар “музлаб қолган”, чунки Россия Ҳиндистондан жуда кам маҳсулот сотиб олади. Яъни, амалда нефть инсон меҳнатига алмаштирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: