USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сурия армияси СДК назоратидаги ҳудудларни эгаллади

63 марта

Сурия армияси СДК назоратидаги ҳудудларни эгаллади 

17 январь куни Суриянинг муваққат ҳукумати қўшинлари Сурия Демократик кучлари (СДК) назоратида бўлган, мамлакат шимоли-шарқидаги бир қатор ҳудудлар ва муҳим объектларни эгаллади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтиш даври аскарлари Алеппо шаҳридан шарқда жойлашган, илгари курд қуролли тузилмалари назоратида бўлган ҳудудларга кириб борган ва уларни эгаллаган.
Ҳукумат қўшинлари Алепподан тахминан 50 километр узоқликда жойлашган Дайр-Ҳафир шаҳрига кираверишда кўринган.

16 январь куни Сурия демократик кучлари Фурот дарёсининг шарқий соҳилига чекинишини эълон қилган эди. Бунга АҚШ вакиллари билан ўтказилган музокаралар ҳамда ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шаранинг курд тилига давлат тили мақомини бериш ҳақидаги ваъдаси сабаб бўлган. Ўтган ҳафта  Сурия Демократик кучлари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар юз бергач, АҚШ вазиятга аралашган эди.


Сурия давлат ахборот агентлиги SANA Сурия армияси Дайр-Ҳафир шаҳри устидан “тўлиқ ҳарбий назорат” ўрнатилганини маълум қилган. Бу Фуротнинг ғарбий қисмидаги ҳудудларни мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган операция доирасида амалга оширилган.

Фуқаролар ҳудуд миналар ва бошқа жанговар ҳаракатлар оқибатларидан тўлиқ тозаланмагунча у ерга бормасликка чақирилган. Ҳозирда ушбу ҳудудларда бўлиб турган аҳолига эса эвакуация қилиш тавсия этилган. Сурия ҳукумати маълумотларига кўра, камида 4 минг киши ҳақиқатдан ҳам мазкур ҳудудни тарк этган.
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган СДК етакчиси Мазлум Абди дўст давлатлар ва воситачиларнинг чақириқларига жавобан Сурия демократик кучларини Фурот дарёсининг шарқидаги қайта жойлаштириш ҳудудларига олиб чиқишга рози бўлганини маълум қилган.
Қўшинларни олиб чиқиш бошланишидан бир кун олдин, муваққат президент аш-Шараа курд тилига давлат тили мақомини бериш ҳамда Наврўзни давлат байрами сифатида эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Ушбу фармон Сурия 1946 йилда мустақилликка эришганидан бери курд халқининг ҳуқуқларини биринчи марта расмий тан олиш бўлган. Ҳужжатда курдлар Суриянинг энг муҳим ва ажралмас қисми экани қайд этилган, ҳолбуки аввалги тузумлар даврида улар ўнлаб йиллар давомида камситилиб келган.

Бироқ, Суриянинг шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларини назорат қилаётган  СДК автономияси билан марказий ҳокимият ўртасидаги келишмовчиликлар ҳануз сақланиб қолмоқда. Аш-Шаранинг фармонига жавобан курд раҳбарияти бу ҳужжатни фақат биринчи қадам деб атаган ва вақтинчалик фармон халқ иродасини ифода этувчи доимий конституция билан мустаҳкамланиши кераклигини таъкидлаган.

Ҳар икки томон бир-бирини келишув шартларини бузишда айбламоқда. Сурия армияси СДК икки нафар ҳарбийни ўлдирганини даъво қилса, Сурия демократик кучлари ҳукумат қўшинлари келишувга зид равишда позицияларга муддатидан аввал кириб келганини билдирмоқда.
Суриянинг шимоли ва шимоли-шарқий ҳудудлари нефть захираларига бой ҳисобланади. Курд кучлари ушбу ҳудудлар устидан назоратни фуқаролар уруши ҳамда ИШИДга қарши кураш йилларида ўрнатган эди.

2024 йил декабрь ойида Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг янги президент Аш-Шара  Сурия Демократик кучлари қуролли тузилмалари ва бошқарув органларини Сурия давлат тузилмаларига интеграция қилиш ниятини билдирган. 2025 йил март ойида Сурия Демократик кучлари ва ўтиш даври ҳукумати ўртасида тегишли келишув имзоланган эди. Бироқ, орадан қарийб бир йил ўтганига қарамай, бу келишув ҳануз тўлиқ бажарилмаган ва томонлар ўзаро бир-бирини келишувни бузишда айблашда давом этмоқда.

Бугун, 19 январь куни тарқалга хабарларга кўра, Сурия муваққат ҳукумати курдлар бошчилигидаги Сурия демократик кучлари билан бутун мамлакат бўйлаб дарҳол ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилганини эълон қилган ва шу орқали мамлакат устидан деярли тўлиқ назоратни қўлга олган.

Мазкур сулҳ деярли икки ҳафта давом этган жангларга якун ясайди ҳамда 14 банддан иборат кенгроқ келишувнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу келишув Сурия демократик кучларини Сурия армияси ва давлат институтларига интеграция қилишни назарда тутади.
Дамашқда нутқ сўзлаган Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара келишув мамлакат давлат институтларига учта шарқий ва шимолий вилоятлар – Ҳасака, Дайр-аз-Зор ва Раққа устидан назоратни қайта тиклаш имконини беришини маълум қилди.

Бу баёнот аш-Шаранинг Дамашқда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак билан учрашувидан сўнг эълон қилинди. Баррак келишувни ягона Сурия сари ташланган қадам сифатида юқори баҳолаган.

Кутилишича, Сурия демократик кучлари қўмондони Мазлум Абди ҳам ушбу учрашувда иштирок этиши керак эди, бироқ унинг ташрифи қолдирилган. Аш-Шара ва Абди томонидан имзоланган келишувга мувофиқ, Сурия ҳукумати фуқаролик муассасалари, чегара ўтиш пунктлари ҳамда нефть-газ конларини бошқаришни ўз зиммасига олади.

Сурия демократик кучларининг ҳарбий хизматчилари ва хавфсизлик ходимлари Сурия мудофаа ва ички ишлар вазирликлари таркибига киритилади, Дамашқ эса қамоқхоналар ва ҳибс лагерлари учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Мазкур лагерларда ИШИД гуруҳи таркибида бўлган ўн минглаб хорижий жангчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари сақланмоқда.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: