USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Сурияда Асад ағдарилганидан кейинги илк сайлов ўтказилди

64 марта

Сурияда Асад ағдарилганидан кейинги илк сайлов ўтказилди 

Сурия тарихида муҳим воқеа юз берди – кеча, 5 октябрь куни мамлакатда собиқ президент Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейинги биринчи парламент сайловлари ўтказилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Сайловлар бевосита эмас, балки минтақавий сайлов коллегиялари орқали амалга оширилган. 
Парламентга жами 210 депутат киради: уларнинг 140 нафари минтақавий комиссиялар орқали сайланади, қолган 70 нафари эса муваққат президент Аҳмад аш-Шара томонидан тайинланади. Депутатларнинг ваколат муддати 30 ой этиб белгиланган, зарур бўлса, бу муддат узайтирилади. 

Учта вилоятда хавфсизлик сабабли сайловлар бўлмаган – жорий йил ёзда друзлар ва бадавийлар ўртасида тўқнашувлар содир бўлган жанубдаги Ас-Сувайда вилоятида, шимолий-шарқдаги ал-Ҳасака ва ҳануз курд Сурия демократик кучлари назоратидаги шимолдаги ар-Раққа вилоятларининг айрим ҳудудлари. Шу боис 32 депутатлик ўрни бўш қолади. Сайловда 1578 нафар номзод қатнашди, шундан атиги 14 фоизи аёллар. Номзодлардан собиқ Асад режимини қўллаб-қувватламаслик ва сепаратизм ғояларини илгари сурмаслик талаб қилинган. 
Муваққат президент аш-Шара сентябрда тўғридан тўғри сайловлар ҳозирча ўтказиб бўлмаслигини айтган – бунга миллионлаб ички кўчирилган шахслар ва хорижда яшаётган, аммо амал қиладиган ҳужжатлари бўлмаган сурияликлар сонининг кўплиги сабаб қилиб кўрсатилган. Шу боис ҳозирча билвосита сайлов тизими қўлланмоқда. Бундай тартиб айрим сурияликлар томонидан кескин танқид қилинган – улар сайлов жараёни тўлиқ назорат остида экани ва бу шунчаки ташқи кўриниш эканини таъкидламоқда. Шунга қарамай, Қатардаги Араб сиёсий тадқиқотлар маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, 4000 га яқин сурияликнинг 57 фоизи ҳозирги сиёсий вазиятни ижобий деб баҳолаган.

Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: