USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲ USD: 11,821 so'm ▲ EUR: 13,419 so'm ▼ RUB: 140 so'm ▲ GBP: 15,658 so'm ▼ CNY: 1,763 so'm ▲ KZT: 27 so'm ▲ TRY: 241 so'm ▲ AED: 3,219 so'm ▲

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Дамашқ яқинида Асад режими қурбонларининг оммавий қабри топилди

116 марта

Дамашқ яқинида Асад режими қурбонларининг оммавий қабри топилди


Сурия пойтахти Дамашқ шаҳри яқинида оммавий қабр топилди. У ерда ўтган йили декабрда ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад режими давридаги фуқаролик уруши чоғида аскарлар томонидан ўлдирилган камида 175 кишининг жасади бор. Бу ҳақда Сурия расмийларига таяниб, “Euronews” хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, кеча, 19 сентябрь куни қидирув гуруҳлари Дамашқ чеккасида жойлашган оммавий қабрдан 25 та жасадни чиқарган. Сурия расмийлари у ерда жами камида 175 кишининг мурдаси дафн этилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Жасадлар Утайба ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги еридан топилган. Расмийларнинг айтишича, улар ўша пайтда мухолифат кучлари назоратида бўлган Шарқий Гутадан қочишга уринганида собиқ президент Башар Асад қўшинлари томонидан ўлдирилган.

“Бу деярли 14 йил давом этган фуқаролик урушининг навбатдаги даҳшатли изи бўлиб, у 2024 йил декабрида қўзғолончиларнинг тезкор ҳужуми натижасида Асад ағдарилиши билан якунланган эди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, йўқолган қариндошларини излаётган оилалар улар ҳақида маълумот олиш умидида оммавий қабрга ташриф буюрган.
Маълумот учун, Башар Асад ва унинг отаси Хофиз Сурияда судсиз қатл этиш, жумладан, мамлакатнинг машҳур қамоқхона тизимида одамларни оммавий ўлдиришда айбланмоқда. Шунга қарамай, Асад бир неча бор ўз ҳукуматининг инсон ҳуқуқларини бузганини инкор этган.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: