USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm USD: 11,938 so'm EUR: 13,769 so'm RUB: 142 so'm GBP: 16,108 so'm CNY: 1,770 so'm KZT: 26 so'm TRY: 250 so'm AED: 3,251 so'm

Saytdan izlash

Saqlangan xabarlar

Sizda hozircha saqlangan xabarlar yo'q!

Yangiliklarni o'qish

Maxfiylik siyosati

Saytimizdan foydalanishda sizga eng yaxshi tajribani taqdim etish uchun biz cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytimizdan foydalanishda davom etish orqali siz Maxfiylik siyosati va Foydalanish shartlari ga rozilik bildirgan bo‘lasiz.

Россия авиакомпаниялари эски самолётларни парвозга қайтармоқчи

284 марта

Россия авиакомпаниялари эски самолётларни парвозга қайтармоқчи

Россия авиаташувчилари илгари консерваланган (фойдаланишига яроқсиз деб олиб қўйилган) баъзи самолётларни 2026 йилда хизматга қайтаришни режалаштирмоқда. Россияда самолётлар етишмаслиги мамлакатга нисбатан жорий этилган санкциялар билан янада кучайган. Бу ҳақда бугун, 19 январь куни “Известия” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 12 та самолёт аллақачон қайта фойдаланиш учун тикланган. Шундан 10 таси амалдаги самолётларни таъмирлаш дастури доирасида авиакомпанияларга қайтарилган. Қолган 2 таси ҳам тез кунда таъмирдан чиқарилиб авиакомпанияларга қайтарилиши режалаштирилмоқда. Дастур 2027 йилгача узайтирилган.

Шунингдек, илгари консерваланган хорижий самолётлар ҳам қайта тикланмоқда. Хусусан, мунтазам рейсларда ишлайдиган икки қаватли Boeing 747 самолётлари сони 2026–2027 йилларда 2 баравар кўпайиши мумкин. “Россия” авиакомпанияси ушбу самолётлар паркини иккитадан тўрттагача кўпайтиришни режалаштирмоқда. Мазкур самолётлар авиакомпания томонидан Transaero банкротлигидан кейин сотиб олинган ва илгари омборда бўлган. Улардан бири 2025 йил ноябрь ойида қайта тикланган, иккинчиси эса 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Россия авиакомпаниялари учун Boeing 747 самолётларини таъмирлаш – техник база ва мутахассислар мавжуд бўлган дўстона мамлакатларда, масалан, Эронда амалга оширилиши мумкин.

Мутахассислар эски самолётларнинг қайтишини Украинадаги уруш туфайли жорий этилган санкциялар туфайли Россияда самолётларнинг етишмаслиги билан боғламоқда. Бундан ташқари, Россия авиация саноати ҳали ўз самолётларини оммавий ишлаб чиқаришга қодир эмас. 
Бундан ташқари, 2025 йилга келиб Россия дилерлари учинчи мамлакатлар орқали Airbus ва Boeing учун санкциядаги эҳтиёт қисмларнинг “кулранг импорти”ни йўлга қўйишга муваффақ бўлган. Бу Россия авиакомпанияларига санкцияларга қарамай, Ғарб самолётларидан фойдаланишни давом эттиришга имкон беради.


Изоҳ қолдириш

Мавзуга алоқадор: